Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎзХДП МК матбуот хизмати

ЎЗБЕКИСТОН ХДП: ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 27 июндаги  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифаларнинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 27 июндаги  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифаларнинг жойлардаги самарали ижросини таъминлаш жараёнларида партиянинг фаол иштирокини ногиронлар, хусусан, кам таъминланган оилалар ҳамда меҳр ва эътиборга муҳтожларни ҳолидан хабар олиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирлари давом этмоқда.

222 копия.jpgХусусан 2017 йилнинг 30 август куни, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Х.Кетмонов бошчилигидаги партия масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакилларидан иборат гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 1-сонли Мурувват уйига ташриф буюришди.

333 копия.jpgПартия вакиллари мазкур Мурувват уйи тарбияланувчилари билан юзма-юз мулоқот қилиб кўнглини кўтарди, байрам совғаларини улашиб дилларига хушнудлик бағишлади. 

44455копия копия.jpgШу билан бирга ушбу партия фаоллари муассасада тарбияланувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

 

Ўзбекистон ХДП МК

Матбуот хизмати

ЎЗБЕКИСТОН ХДП ПЛЕНУМИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ ВА АНИҚ АМАЛИЙ ТАКЛИФЛАР БИЛАН ЎТДИ

Жорий йилнинг 5 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг VIII Пленуми бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзидаги пленумда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, партиянинг Олий Мажлиси Қонунчилик

Жорий йилнинг 5 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг VIII Пленуми бўлиб ўтди.

111111 копия.jpg

Очиқ мулоқот тарзидаги пленумда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, партиянинг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар, Тошкент шаҳар вакиллари билан биргаликда, илк бора партиянинг 194 та туман ва шаҳар кенгашлари раҳбарлари ҳам қатнашдилар.

Мақсад -  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузаcидан келиб чиқиб, партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифалар, уларни амалга ошириш механизмларини белгилаб олиш, шунингдек, партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари раҳбарлари билан жойлардаги ҳақиқий ҳолат юзасидан очиқ фикр алмашишдан иборат бўлди.

22222 копия.jpg

Сиёсий партиялар ва парламент фаолиятининг танқидий-таҳлилидан сўнг ўтган вақт мобайнида партиянинг раҳбар ва масъул ходимлари томонидан жойлардаги ҳолат, партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг фаолиятидаги камчиликлар танқидий ўрганилиб, дастлаб, партиянинг маҳаллий ва минтақавий ташкилотлари Ижроия қўмиталари йиғилишларида муҳокама қилинди. Пленум кун тартибидан ана шу ўрганишлар сарҳисоби юзасидан ҳам масалалар муҳокама қилинди.

Партия раҳбари, аввало, Президентимиз томонидан сиёсий партияларнинг фаолиятига нисбатан билдирган танқидий фикрлардан хулоса чиқариш лозимлиги, ҳақиқатан партия фаолиятида қатор муаммо ва камчиликлар, хусусан, партия Сайловолди дастуридаги ваъдаларни бажариш, партия электорати бўлган пенсионерларнинг ҳаёт даражасини яхшилаш, ногиронларнинг талаб ва эҳтиёжлари, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, “Мурувват”, “Саҳоват”, “Меҳрибонлик” уйлари фаолиятини янада сифатли ташкил этиш, шунингдек, пенсионерларни дори-дармон билан таъминлаш бўйича кутилган натижаларга эришилмаганини таъкидлади.

4444 копия.jpg

Йиғилишда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўриш ҳамда энг муҳим, энг долзарб ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича партиянинг позициясини мунтазам равишда ўз вақтида билдириб бориш партия олдида турган энг муҳим устувор вазифа эканлигига эътибор қаратилди.

Шунингдек, Қонун ҳужжатларини жойларга етказиш ва ижросини таъминлаш жараёнида партиянинг позицияси аниқ белгилаб олиш, ушбу фаолиятни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, муайян қонуннинг ижро этилиши ҳолатини назоратга олиш амалиётини ҳамда партиянинг аҳоли, хусусан электорат билан тизимли мулоқотини йўлга қўйиш фаол муҳокамаларга сабаб бўлди.

33333 копия.jpg

Пленумда барча даражадаги партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларига алоҳида вазифалар тақсимланди. Шунингдек, партиянинг Сайловолди дастурида белгиланганидек, электорат манфаатларидан келиб чиқиб соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштириш, партия дастурини қайта кўриб чиқиш ва бу жараёнга сиёсатшунослар, хуқуқшунослар, экспертлар, депутатлар ҳамда партия фахрийларини кенг жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш шартлиги қайд этилди.

Очиқ суҳбат, муҳокама ва аниқ таклифлар асосида ўтказилган йиғилишда усвор вазифаларни амалга ошириш бўйича партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида:

– партиянинг аҳоли, хусусан электорат билан тизимли мулоқотини йўлга қўйиш;

– партиянинг уюшмаган, бандлиги таъминланмаган ёшлар билан ишлаш аҳволини тубдан ўзгартириш, улар билан яқиндан, бевосита иш олиб борилишини жадаллаштириш чораларини кўриш;

– партияда кадрлар ва захира кадрлар билан ишлашни тубдан такомиллаштириш;

– республика, вилоятлар, туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор масалаларни ҳал этиш борасидаги ташаббускорликни ошириш, аҳоли, хусусан, партия электоратини ўйлантираётган ҳаётий долзарб муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўриш масалалари белгиланди.

5555 копия.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлари, шунингдек энг муҳим ва долзарб ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича партиянинг позициясини ишлаб чиқиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида, партия раҳбарияти ва фаолларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар тузишга келишиб олинди. Ишчи гуруҳларга:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳим ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган қарор ва фармонлари, шунингдек энг муҳим ва долзарб ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича партиянинг позициясини ишлаб чиқиш;

- партия позициясини фракция ва партия гуруҳлари йиғилишларида, ОАВда аниқ баён этиш;

- қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, ижро этувчи органлар масъулиятини кучайтириш бўйича вазифалар топширилиши таъкидланди.

Пленумда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш мақсадида, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳларининг ижрочи котиблари лавозимлари жорий этилиши белгиланди. Ижрочи котиблар Ҳаракатлар стратегиясини ҳамда йил номлари билан боғлаб қабул қилинадиган Давлат дастурлари ижросини таъминлаш бўйича маҳаллий Кенгашлар ҳамда партия гуруҳлари томонидан ишлаб чиқилган Иш режалар ижросини мунтазам мониторинг қилиб бориши, маҳаллий Кенгашларда кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан партия гуруҳларининг ягона позициясини ишлаб чиқиши, партия гуруҳи билан партия ўртасидаги самарали алоқани йўлга қўйишга кўмаклашиши ва бошқа бир қатор муҳим вазифаларни бажаришга масъул эканликлари таъкидланди.

Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган партия вакиллари имконияти чекланган инсонларнинг жамиятда тўлақонли ҳаёт кечиришлари учун тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, уларнинг талаб ва эҳтиёжларини батафсил ўрганиш, бунда, ногиронларнинг соғликларини тиклаш учун берилаётган имтиёзли нафақа пулларини ўз вақтида берилиши, ногиронлик аравачаси, протезларга, эшитиш аппаратларига, қўлтиқтаёқларга бўлаётган эҳтиёжларни қондирилишида партиянинг вазифалари, амалий ҳаракати қандай бўлиши кераклиги ва бошқа йўналишлар бўйича таклифлар билдирдилар.

Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар бўйича Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши пленумининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Матбуот хизмати

 

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШДА ҲАМКОРЛИК

Миллий матбуот марказида “Одам савдосига қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг ҳамкорлиги” мавзуида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Миллий матбуот марказида “Одам савдосига қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг ҳамкорлиги” мавзуида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда одам савдоси бутун дунёда долзарб муаммолардан бирига айланиб бораётганлиги таъкидланди. Одам савдоси жиноятининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

2008 йил 17 апрель куни қабул қилинган "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2008 йил 8 июлдаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Тадбирда мазкур иллатга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан кўрилаётган чоралар ва амалга оширилаёттан ишларнинг ўзи камлик қилиши қайд этилди. Бу борада барча давлат, нодавлат ташкилотлари, маҳалла фаоллари, ҳар бир фуқаро ҳамжиҳатликда иш олиб бориши лозим.

– Партиямиз ўзининг турли лойиҳалари, тарғибот тадбирларини амалга оширишда биринчи галда жамиятимиздаги уюшмаган ёшлар билан кенг қамровли ишларни мақсад қилган, – дейди Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Н.Абдуллаева. – Ёшларнинг қобилияти, қизиқишига қараб турли спорт тўгаракларига қатнашишларини таъминлаш чораларини кўриш, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар ва жойлардаги маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда улар таълим-тарбия олаётган барча таълим муассасаларида давра суҳбатлари ўтказиш ҳамда ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш, уюшмаган ёшларга нисбатан уларнинг ота-оналари ва бошқа тегишли масъул шахслар томонидан назоратни, тарбиявий ишларни кучайтириш лозим.

Тадбирда одам савдосининг олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқишга доир муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

Гўзал Сатторова, ЎзА

“ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!”

Асрлар оша халқимизнинг орзуси бўлган Мустақилликни қўлга киритганимиздан кейинги ўтган йигирма олти йил Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаётида катта синовлар, тарихий  ислоҳотлар мухтасар қилиб айтганда, миллий тараққиёт даври бўлди.

Асрлар оша халқимизнинг орзуси бўлган Мустақилликни қўлга киритганимиздан кейинги ўтган йигирма олти йил Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаётида катта синовлар, тарихий  ислоҳотлар мухтасар қилиб айтганда, миллий тараққиёт даври бўлди.

Топталган қадриятларимиз қарор топиб, тарихий хотира тикланди, янги жамият қуриш ишлари изчиллик билан давом этди.

Яқинда мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарори ана шу тарихий ютуғимизнинг 26 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш ва халқимизни бундан кейинги юксак марралар сари руҳлантириш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берди.

Қарорда  “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” бош ғояси асосида ташкилий, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари бўйича дастурнинг ишлаб чиқилиши белгилангани - бутун халқимизни энг азиз ва энг улуғ байрамни муносиб нишонлашга сафарбар этди десак, муболаға бўлмайди.

Мазкур дастурнинг ўзига хос жиҳати шундаки, Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг барча йўналишларида кўзда тутилган вазифаларнинг Мустақиллик байрами шодиёналари билан уйғун равишда кўтаринкилик билан амалга ошириш назарда тутилаётганидир.

Жумладан, “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деган тамойилга асосланиб ташкил этилиши режалаштирилаётган маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот тадбирларида мамлакатимизни модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, парламент ва сиёсий партиялар ролини кучайтириш, давлат бошқаруви тизими сифати ва самарасини янада ошириш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ОАВ ролини кучайтириш назарда тутилган.

Дарҳақиқат, қарорда белгилаб берилган ушбу йўналишдаги масалалар бевосита Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган барча даражадаги депутатлар, партия фаоллари жойлардаги учрашувларда мустақилликни мустаҳкамлаш, халқимизни келажакдаги бунданда фаровон кунларга, эзгу мақсадларга қанотлантириш, нафақат келажак, балки, бугунги кундаги - айни пайтдаги эзгу ишларига янада руҳлантириши зарурлигида ўз ифодасини топади.

Президент қарорида қайд этилган “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган ғояни одамлар онгига сингдириш ва кенг тарғибот-ташвиқот қилишда партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд қатламларининг муаммоларини манзилли ҳал этишга эришиш, уларни доимий ва муносиб ҳақ тўланадиган иш билан таъминланишларига кўмаклашиш, жисмоний имкониятлари чекланган инсонларнинг имконият ва истеъдодини инобатга олган ҳолда бандлигини таъминлаш каби масалаларда амалга оширилаётган ишларни янада кучайтиришимиз лозим.

Қарордаги “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида партиямиз ташкил этган “Халқ билан мулоқот – ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг энг самарали йўли” лойиҳаси доирасидаги ишларимизни янада такомиллаштириш заруратини туғдиради.

Президент  қарорида назарда тутилган кенг кўламли вазифалар ижросида фаол иштирок этишда партиянинг “Фаол аёллар”, “Истиқбол” ёшлар қанотлари, партиянинг бошланғич бўғинлари, депутатлик бирлашмаларидан алоҳида масъулият, ташаббускорлик  талаб этилмоқда. Жойларда ўтказиладиган партия тадбирларида, халқ билан мулоқотларда ва депутатлар фаолиятида мустақиллик берган улкан имкониятлар, бундан кейин олдимизда турган муҳим вазифалар ва бугун ҳар бир фуқародан талаб этилаётган мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнларга дахлдорлик ҳиссини уйғотишга ҳисса қўшиш энг зарур амалий ишимизга айланажак.

 

Гулруҳ Тошматова,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ОАВ билан ишлаш

ва тарғибот-ташвиқот гуруҳи раҳбари

ЎЗБЕКИСТОН ХДП МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, минтақавий партия кенгаши раислари, Марказий Кенгаш масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг...

кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, минтақавий партия кенгаши раислари, Марказий Кенгаш масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

2101201722.jpg

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкилотлари, ва депутатлик бирлашмалари олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Президент маърузасида ифода этилган ижтимоий соҳада, аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, дори воситалари билан ишончли таъминлаш, жисмоний бақувват ва маънавий жиҳатдан соғлом авлодни камол топтириш борасидаги вазифалар айниқса, партия электорати бўлган аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтожа қатламлари манфаатлари учун ниҳоятда муҳимдир.

2101201723.jpg

Ижроия қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишда, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари танқидий таҳлил қилинди ҳамда 2017 – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Матбуот хизмати.

 





Манзил: Тошкент ш. Мустақиллик майдони 5/3 

Тел.: (0-371) 239-12-09

E-mail: info@xdp.uz

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил