Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Келгусидаги режалар

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшларнинг ижтимоий – сиёсий фаоллигини ошириш масалалари секторининг келгусидаги тадбирлари

Жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида Ўзбекистон ХДП “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан “Ёшлар - келажак таянчи” лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказилади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий ҳамда маҳаллий Кенгашлар масъул ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари, туман ҳокимларининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, ички ишлар органларининг масъуллари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашлари, Дин ишлари бўйича қўмита, Маънавият тарғибот марказининг жойлардаги вакиллари, МФЙларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, ФҲДЁ бўлими мудири маҳалла фуқаролари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этади.

Ўзбекистон ХДП Фарғона, Сирдарё, Тошкент вилоятларида ўтказиладиган лойиҳада иштирок этаётган мутасадди ташкилот мутахассислари томонидан “Ўз болангни ўзинг асра!”, “Комил фарзанд тарбияси ота-она фарзи”, “Фарзанд тарбиясида муқаддас қадриятларнинг ўрни”, “Ёшлар маънавиятини оширишда китобхонлик”, “Маънавий муҳитнинг соғломлиги­ - жамият фаровонлигининг муҳим омили” каби мавзуларда теран тушунчаларни англатиш ҳамда ёшлар онги ва қалбида халқимизнинг буюк маънавий меъроси бўлган миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳиссини янада чуқурроқ шакллантириш борасида мисоллар орқали очиқ мулоқот тарзида суҳбатлар, интерфаол шаклдаги машқлар ўтказилади.

Шундан сўнг, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича ўзаро фикр алмашадилар, олдиндан тайёрлаб куйилган стикерларга ўз тилаклари, муаммоларини ёзиб қолдиришади хамда мақсадлар рўёби дарахти хосил бўлади.

Лойиҳа доирасида уюшмаган ёшлар билан ҳамкорликда “Очиқ осмон остидаги учрашув” ҳамда музей ва ҳудудда жойлашган театр биносида долзарб мавзудаги спектакль томоша қилинади.

Баъзи сабабларга кўра тадбирда иштирок этмаган, яшаш муҳити носоғлом бўлган, маънавий муҳофазага муҳтож ёшлар билан индивидуал ишланади. Улар билан дилдан суҳбат қурилиб мутахассислар томонидан тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилади. Муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил