Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Партияга аъзо бўлиш

ЎЗБЕКИСТОН ХДП АЪЗОЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, АЪЗОЛИКДАН ЧИҚАРИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ. ПАРТИЯ АЪЗОЛИГИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

1. Ўзбекистон ХДПга аъзоликнинг қайд этилиши 

 Ўзбекистон ХДПга аъзолик ягона намунадаги партия билети билан шаҳодатланади ва якка тартибда қайд этилади. Ягона партия билетининг намунаси Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Сиёсий ижроқўми томонидан тасдиқланади 

2. Ўзбекистон ХДП га аъзолик шартлари 

 Ўзбекистон ХДПга Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган, партиянинг дастурий мақсадларини эътироф этувчи, унинг Устави талабларини бажарувчи ва партияни моддий маблағ билан қўллаб-қувватлаб турувчи фуқароси аъзо бўлиши мумкин. 

 Ўзбекистон ХДПга аъзолик фуқароларнинг конститусиявий ҳуқуқ ва эркинликларини чекламайди. Унинг аъзоси бир пайтнинг ўзида бошқа сиёсий партияларнинг аъзоси бўлиши мумкин эмас. 

3. Ўзбекистон ХДП аъзолигига қабул қилиш тартиби 

 Ўзбекистон ХДП аъзолигига қабул якка тартибда, унга кирувчининг аризасига мувофиқ бошланғич партия ташкилотида амалга оширилади. 

Илгари бошқа сиёсий партиялар аъзоси бўлиб, улар таркибидан чиққан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон ХДП аъзолигига умумий тартибда қабул қилинадилар. 

4. Ўзбекистон ХДП аъзоларининг ҳуқуқлари 

Ўзбекистон ХДПнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлидирлар. Улар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар: 

ўз нуқтаи назарларини эркин баён этиш, партия сиёсати ва унинг ички турмуши масалаларини кўтариб чиқиш, муҳокама қилиш, улар юзасидан қарорларнинг ишлаб чиқилишида қатнашиш; 

партия органларига сайлаш ва сайланиш, уларнинг иши ҳақида ахборот олиш; 

барча даража лар даги давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланиш учун партиядан номзод этиб кўрсатилиш; 

ҳар қандай партия органи ҳамда партиянинг исталган аъзоси фаолиятига баҳо бериш ва уларни танқид қилиш; 

ҳар қандай партия органига ариза ва таклифлар билан мурожаат этиш ва ундан жавоб олиш; 

фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конститусияси ва қонунларига мувофиқ олиб бориладиган ҳамда партиянинг дастурий мақсадлари ва Устави қоидаларига зид бўлмаган оммавий жамоат ташкилотлари ҳамда ҳаракатларнинг ишида қатнашиш. 

5. Ўзбекистон ХДП аъзоларининг мажбуриятлари 

Партия аъзоси: 

партия Устави талабларини бажаришга; 

партия ташкилотлари ҳамда партия сайланма органларининг қарорларини ижро этишга; 

партиянинг дастурий мақсадларини тарғиб қилиш ва рўёбга чиқаришда қатнашиш, унинг жамиятдаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини кучайтиришга эришишга; 

бошланғич партия ташкилотининг ҳаёти ва фаолиятида иштирок этишга; 

 партияга аъзолик бадалларини мунтазам тўлаб туришга мажбурдир. 

6. Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ва партия сайланма органларининг мажбуриятлари 

Партия ташкилотлари ва партиянинг сайланма органлари: 

барча партия ташкилотларида партиявий биродарлик муносабатларини таъминлашлари, партия аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари; 

зарурат туғилганда, партия аъзоларининг ижтимоий фаолиятига сиёсий жиҳатдан кўмаклашишлари; 

партия аъзоларининг конститусиявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилган ҳолларда, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишлари шарт. 

7. Ўзбекистон ХДПга аъзоликни вақтинча тўхтатиш ва қайта тиклаш 

Ўзбекистон ХДП аъзоси бошланғич партия ташкилоти билан келишган ҳолда ўзининг партияга аъзолигини вақтинча тўхтатиб туриши мумкин. Бу ҳақда у бошланғич партия ташкилотини ёзма равишда, ўзи қабул қилган қарори сабабларини кўрсатган ҳолда, хабардор қилади. 

Ўзбекистон ХДПга аъзоликни вақтинча тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги партия аъзосининг қарори бошланғич партия ташкилоти томонидан маълумот учун қабул қилинади ва тегишли партия кенгашига этказилади. 

8. Ўзбекистон ХДПга аъзоликни тўхтатиш 

Ўзбекистон ХДПга аъзолик бошлағич партия ташкилоти қарорига кўра: 

партия аъзоси Ўзбекистон ХДП Устави талабларига зид хатти-ҳаракатлари ва хулқ-атвори учун унинг сафларидан ўчирилганда; 

партия аъзосининг Ўзбекистон ХДП билан алоқаси узилгани қайд қилинганда; 

партия аъзосининг ихтиёрий равишда Ўзбекистон ХДП сафидан чиққанида тўхтатилади. 

9. Ўзбекистон ХДП аъзосини Ўзбекистон ХДП сафларидан чиқариш тартиби 

Бошланғич партия ташкилоти, юқори партия органлари партия аъзосининг Ўзбекистон ХДП Устави талабларига зид хатти-ҳаракатлари учун уни партия сафларидан ўчиришлари мумкин. 

 Бу ҳақдаги қарор партия ташкилоти йиғилиши ёки юқори партия органи томонидан қабул қилинади ва тегишли ташкилот ҳисобида турувчи партия аъзоларининг ёки мазкур сайланма орган аъзоларининг ярмидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинади. 

Ўзбекистон ХДПдан чиқарилган киши бир йил мобайнида юқори партия органларига шикоят аризасини бериш ҳуқуқига эга. Шикоят аризаси тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқилади. 

10. Ўзбекистон ХДПга аъзоликни тўхтатиш тартиби 

Узрли сабаб лар сиз уч ойдан ортиқ вақт давомида аъзолик бадалларини тўламаган ёки устав мажбуриятларини бажармаган Ўзбекистон ХДП аъзоси тўғрисидаги масала бошланғич партия ташкилотида кўриб чиқилиши лозим. 

Агар партия аъзосининг Ўзекистон ХДП билан алоқани узганлиги аниқланса, у ҳолда, унинг партияга аъзолигини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинади. 

Партия билан алоқаси узилганлиги сабабли Ўзбекистон ХДПга аъзолигини тўхтатиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят-ариза партия сафларидан чиқариш тўғрисидаги қарорлар бўйича шикоят-аризаларни кўриб чиқиш тартибида кўриб чиқилади. 

11. Ўзбекистон ХДП сафларидан ихтиёрий чиқиш тартиби 

Ўзбекистон ХДП сафларидан ихтиёрий чиқишга қарор қилган партия аъзоси бу ҳақда тегишли бошланғич партия ташкилотини ёзма равишда хабардор қилади. 

Ўзбекистон ХДП аъзосининг партия сафларидан ихтиёрий чиқиш тўғрисидаги қарори бошланғич партия ташкилоти томонидан маълумот учун қабул қилинади ва тегишли туман, шаҳар партия кенгашига этказилади.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил