Партия сафи кенгаймоқда

 

Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман Кенгаши ходимлари ва депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан партия устави ва дастури аҳоли орасида кенг тарғиб қилиниб келинмоқда. Натижада Ҳазорасп туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг бир гуруҳи партия сафига кириш истагини билдириб, ариза берган эдилар.

Янги аъзоларни қабул қилиш мақсадида Ўзбекистон ХДП туман кенгаши Ижроия Қўмитаси қарори қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари расмийлаштирилди.

Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари М.Ваисов, мактаб директори, партия фаоли А.Исмоилов ва бошқалар иштирокида партиянинг янги аъзоларига гувоҳномалар тантанали топширилди.

 

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш