Депутат ва ёшлар

 

Қорақалпоғистон Республикаси ёшлари ҳам Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган “Республика ёшларининг онлайн форуми” да фаол қатнашди. Партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари партиянинг дастур ва лойиҳаларини такомиллаштиришда, янги ташаббусларни илгари суришда, ижтимоий масалаларга янгича ечимлар топиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Онлайн Форумдан сўнг Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан “Депутат ва ёшлар” мавзусида учрашув ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов кириш сўзи билан очди ва партия кенгашлари, депутатлар томонидан олиб борилаётган ишларга ҳамда партиянинг ёшлар билан ишлаш борасидаги фаолиятига тўхтаб ўтди.

Таъкидландики, мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шароитлар ва имкониятлар яратиш бўйича кўплаб янгиликлар бўлди. Мустаҳкам ҳуқуқий база ва янги тизим яратилди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида зарур вазифалар белгиланди.

Шунингдек, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ўз ташаббусларини рўёбга чиқаришлари учун яратилаётган шароитлар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастурида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ва ғояларни олиш мақсадида ёшлар билан очиқ ва эркин мулоқот олиб борилди. Учрашув давомида партия сафига янги қабул қилинган ёшларга партия гувоҳномалари топширилди.

Мулоқот амалий тадбир билан давом этди. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, партиянинг Қорақалпоғистон Республика Кенгаши масъул ходимлари ва партиянинг бир қатор фаол ёшлари иштирокида яхши ният билан арча дарахти кўчатлари экилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш