Бир мақсад ва ғоя асосида бирлашайлик

 

Маълумки, жойларда ташкил этилган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари янги тузилма ҳисобланиб, уларнинг фаолият тури Ўзбекистон ХДПнинг дастурий мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳангдир.

Жойларда мазкур марказлар билан меморандумлар имзоланиб, партия билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилмоқда. Куни кеча Бўстон тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази билан Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгашининг ҳамкорлик режалари тасдиқланиб, марказнинг барча масъул ходимлари партия сафига қабул қилинди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши «Аёллар қаноти» раҳбари ҳамда Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши раиси томонидан марказ ходимларига аъзолик гувоҳномалари ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш