Партиямизнинг Янгиҳаёт туман кенгаши тузилди (видео)

Янгиҳаёт туманида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифаларини бажариш, ушбу ҳудудда партия манфаатларини ифода этиш, ҳимоя қилиш ҳамда қуйи бошланғич партия ташкилотларини бирлаштириш, уларнинг фаолиятини йўналтириш ва мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Янгиҳаёт туман кенгаши тузилди.

Бўлиб ўтган дастлабки конференцияда туман кенгашининг аъзолари ҳамда тафтиш комиссияси аъзолари сайланди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Янгиҳаёт туман кенгаши раиси лавозимига Вафаев Санжар Абдушарифович сайланди.

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш