Оила мустаҳкамлигини таъминлашга барча масъул

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Оила ва аёллар масалалари” комиссияси томонидан Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан ҳамкорликда “Пандемия даврида оилада соғлом муҳитни сақлаш: муаммолар ва ечимлар” мавзуида онлайн видеомулоқот шаклида давра суҳбати ўтказилди.

Оила ҳар биримиз камолга етадиган муқаддас қўрғондир. Ватан ҳам яшаб турган уйимиз остонасидан, оиламиздан бошланади. Ана шу қўрғон тинч, турмушимиз обод бўлса, хотиржам яшаймиз, ишимиз ҳам бароридан келаверади.

Шу маънода бугун мамлакатимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг фаровон ва бахтли яшашини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, оилалар даромадини кўпайтириш масаласи кун тартибида турибди. Хусусан, карантин даврида ҳам мамлакатимизда бандликни таъминлаш, оилалар фаровонлигини сақлаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб бориляпти, дейишди сўзга чиққанлар.

Хусусан, камбағалликни қисқартириш, оилалар даромадини ошириш бўйича кўплаб амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Депутатлар, мутасадди ташкилотлар вакиллари уйма-уй юриб, аҳолининг турмуш тарзидан хабардор бўлмоқда. Иш бошлашга иштиёқи ва қизиқиши бор, лекин қўлида маблағи йўқ фуқаролар фаол қўллаб-қувватланмоқда. Томорқадан оқилона фойдаланиш бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб бориляпти.

Бу орқали албатта, оилалар аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмоқда, оилавий муносабатлар мустаҳкамланиб, турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиняти. Ҳудудлардаги муаммоли оилаларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда, дейишди сўзга чиққанлар.

Ҳақиқаттан ҳам, оила бахти жамият бахтидир. Хонадонларимиз тинч ва фаровон бўлса, жамият ҳам мустаҳкам бўлади.

 

Ўрол Ўразбоев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш