Оҳангарондаги “Ёшлик” кўчаси асфальтланди

Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашига партиямиздан сайланган депутат Муҳаббат Толипова сайловчилар мурожаатлари асосида кўплаб амалий ишларни амалга оширмоқда. Депутат томонидан “Ойбулоқ” МФЙга қарашли “Ёшлик” кўчасининг таьмирга муҳтожлиги ўрганилди. Аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган йўлни тез фурсатда асфальтлаштириш зарурлиги ҳақида мутахассислар билан келишиб олди.

Муҳаббат Толипова мазкур масала юзасидан туман йўл қурилиш ташкилотига депутатлик сўрови билан мурожаат қилди. Сўровда “Ёшлик” кўчасидаги аянчли аҳвол аҳолига кўплаб ноқулайликлар туғдираётгани тушунтирилди.

Ташкилот депутат кўтарган масалага бефарқ қарамади. Натижада “Ёшлик” кўчасининг 800 метр жойи асфальтланди. Одамлар хурсанд.

Феруза Холтўраева,

Ўзбекистон ХДП Оҳангарон туман кенгаши раиси.

← Рўйхатга қайтиш