Партия ғояларини тушунган, тарғиб қила оладиган номзодлар танланди

 

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати анжуманлар залида экспертлар, барча сиёсий партиялар вакиллари иштирокида “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда сиёсий партиялар иштирокининг долзарб масалалари” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати давомида партиялар ўз Сайловолди дастурларига киритилаётган ташаббуслар ҳақида қисқача маълумот берган.

Сиёсий партиялар депутатликка номзодларни танлашда нималарга эътибор бермоқда?

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Вафоев бу саволга қуйидагича жавоб қайтарган:

– Партиямиз депутатликка номзодларни саралашда 15 та мезондан келиб чиқади. Жорий йил халқ депутатлари туман Кенгашига 3, вилоят Кенгашига 5, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига бир ўринга номзод сифатида эса 10 нафар захира номзод шакллантирилди. Бу йил 45 фоиз номзод аёллардан иборат. 70 фоиз номзод 30 ёшдан 50 ёшгача бўлганлардир. Энг муҳими, партия ғояларини тушунган, тарғиб қила оладиган номзодлар танланди.

Давра суҳбатида журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш