Сурхондарёликлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаоллик кўрсатмоқда

 

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган кўчат экиш тадбирларида ХДП Сурхондарё вилояти кенгаши ва халқ депутатлари шаҳар, туман Кенгашлари аъзолари фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Бандихон туман Кенгаши раиси И. А. Холматов бошчилигида 43-мактабда 100 туп тут кўчати экилди.

Шеробод туман Кенгаши депутатлари "Тароқли" МФЙ ҳудудидаги собиқ ҳарбий қисмдаги кўп қаватли биноларнинг атрофида фойдаланилмасдан турган ер участкаларига 30 туп мевали ва манзарали дарахтлар экишди.

Музработ туман Кенгаши раиси П. Норматов раҳбарлигида фаол депутатлари билан биргаликда мевали ва манзарали кўчатлар экиш акцияси ташкил этилиб, 50 тупга яқин турли ҳил кўчатлар партия ташкилоти ҳовлисига экилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш