Депутат ва ёшлар

 

Халқ депутатлари Учқудуқ туман Кенгаши депутати Ш. Сатторов томонидан 3-сонли мактабда "Депутат ва ёшлар" лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.

Суҳбат жараёнида ёшларга бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларга берилаётган имкониятлар ҳамда партия фаолияти, амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Ўқувчиларнинг сиёсий билимини ошириш мақсадида ташкил қилинган учрашув қизиқарли ва муҳокамага бой тарзда ўтказилиб, ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олишди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш