Сирдарёни яшил маконга айлантирамиз!

 

ЎзХДП Сирдарё вилояти кенгаши томонидан Гулистон шаҳар Баҳор МФЙ ҳудуди Тошкент йўли четида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳа давомида маҳалла ҳудудига 500 тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди. Кўчат экиш жараёнида партия ходимлари, депутатлар, партия фаоллари ва маҳалла жамоаси иштирок этди.

Кўчатлар униб, ривожланиб кетгунча партия ходимлари назоратида бўлиши учун ҳар бир кўчатга партия рамзи туширилган белги қўйиб чиқилди.

Мазкур акция доирасида фаол иштирок этаётган ЎзХДП Сирдарё вилояти Кенгаши, унинг тасарруфидаги туман, шаҳар Кенгашлари томонидан жойларда кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш