Ютуқлар муборак!

 

Инсон дунёга келар экан эзгу мақсад, орзу-интилишлар билан яшайди.

Куни кеча Навоий вилоятининг энг фаол аёллари ўртасида "Йил аёли" миллий танлови бўлиб ўтди.

Навоий шаҳридаги "Маънавият ва маърифат" марказида ўтказилган танлов 10 та номинация бўйича бўлиб, Навоий вилоят босқичида партиямизнинг 5 нафар фаол аёллари муносиб иштирок этишди.

"Гулистон" МФЙ БПТ раҳбари Ибрагимова Ойдин Давроновна "Соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси" номинацияси бўйича 1-ўринни, Кармана туманидаги 15- умумтаълим мактабининг тарих ва хуқуқ фанлари ўқитувчиси Адизова Мадинабону "Йилнинг энг жонкуяр устози" номинацияси бўйича 1-ўринни эгаллашди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти
← Рўйхатга қайтиш