Баҳор келди, сени сўроқлаб...

 

Зулфия Исроилова — таниқли ва иқтидорли ўзбек шоираси. Ёрқин рассом, оддий инсон қалбини ўткир ҳис қилган – меҳнаткаш, Шарқ аёлининг жамиятдаги тенг ҳуқуқи учун мардонавор курашган аёл. Зулфия шеъриятининг нуфузи — бизнинг дабдабали мураккаб давримизнинг ҳаққоний ифодаси, ўзига хослиги, замондошларимизнинг қалби ва ҳаракатларининг ёрқин тасвиридадир.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Косонсой туман кенгаши томонидан тумандаги энг чекка ҳудудлардан бири "Ўзбекистон" маҳалласининг "Янгишаҳар" кўчасида жойлашган 51-сонли мактабда Зулфияхоним таваллудига атаб давра суҳбати ташкил этилди. Буюк ўзбек аёли сиймоси, унинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида фикрлар алмашилди.

Суҳбатда сўз олган Кенгаш раиси Ш.Жалолов, туман Кенгаши депутати Ж.Абдуллаев, "Ўзбекистон" маҳалласи раиси О. Обиддинов мактаб ўқувчиларига бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда ислоҳотлар, яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида фикр билдирдилар.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш