Бепул дори-дармон маҳсулотлари берилди

 

Ўзбекистон ХДП Олтинкўл туман кенгаши раиси У. Холматов томонидан "Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда" лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди.

43-оилавий поликлиникада Маслаҳат маҳалласининг 25 нафар аёллари ва 7 нафар болалари чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик давомида уч нафар аёлга вилоят клиникасида, вояга етмаган Абдулазиз Ёқубовга вилоят болалар шифохонасида даволаниши учун йўлланма берилди.

Шунингдек, кам қон ва бошқа касаллиги аниқланган хотин-қизларга бепул дори-дармон маҳсулотлари берилди ҳамда ушбу поликлиникада янги БПТ ҳам ташкил этилиб, 28 нафар шифокор ва ҳамширалар партиямиз сафига киришга аризалар топширди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш