Янги Конституция билан Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз!

 

Ўзбекистон ХДП Термиз туман кенгаши раиси Г. Бекжанова, Тошкент давлат юридик университети "Тарғибот поезди", халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан Термиз Агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти мажлислар залида "Янги Конституция билан Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз!" мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Сўзга чиққанлар янги Конституция лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатлари сезиларли даражада кучайтирилганлигини, шунингдек, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар доираси кенгаяётганлигини таъкидлаб, барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш