"АЁЛЛАР ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ-ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИК ПОЙДЕВОРИ"


Ўзбекистон ХДП Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси Н.Рахманбердиеванинг ташаббуси билан шаҳар тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимида "Аёллар ижтимоий ҳимояси-ижтимоий фаоллик пойдевори" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Учрашувда ушбу муассаса бошланғич партия ташкилоти раиси М.Исабекова ҳамда бир гуруҳ партия фаоллари, хотин-қизларга партиямизнинг сайловолди дастурида белгиланган мақсад-вазифалар ижроси бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида хотин-қизларнинг жамиятда эгаллаган ўрни ва роли, уларга яратилаётган шароит ва имкониятлар, ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, юртимизда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Учрашув сермазмун, очиқ мулоқот руҳида давом этди.

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш