"Депутатнинг бир куни" фуқаролар мурожаатлари ечим топмоқда

 

Зарбдор туманидаги "Шодлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хотин-қизлар муаммолари ўрганилди.

 

Фуқаролар томонидан асосан, соғлиқларини тиклаш учун моддий ёрдам, уй - жой таъмири бўйича пул маблағлари ва субсидияга тикув машинаси ажратилиши бўйича мурожаат қилинди.

 

Хусусан, Маматова Манзура, Усмонова Умида, Бобобекова Мадина, Умматова Махфузаларнинг мурожаати ўрганилди. Бу бўйича тегишли масъуллар билан гаплашилиб, депутат сўрови чиқарилди.

 

Бўстон оилавий поликлиникасининг аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича ҳам ўрганиш олиб борилди.

 

Поликлиника ҳамшираси Шералиева Гулчеҳра опанинг айтишича Болалар эмлаш хонасига чақалоқлар  учун манеж ҳамда дори-дармонлар учун махсус музлатгич  кераклиги (вақтинча уй музлатгичидан фойдаланаётганлиги айтилди)  ҳам айтиб ўтилди.

 

Бу бўйича масъуллар билан гаплашиб, муаммони ечиш чоралари кўрилади.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят 

кенгаши матбуот хизмати

Теглар

Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш