Депутат сайловчилар ҳузурида

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Самарқанд вилоят Кенгашига сайланган депутат Ўктам Саидмурадов Жомбой тумани "Қўрғонсоломон" маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашув ўтказди.

 

Тадбирда фуқароларни қийнаб келаётган коммунал хизмат сифатини яхшилаш, йўл, моддий ёрдам масалаларида ўндан ортиқ мурожаат тушди. 

 

Жумладан, қишлоқ ички йўлининг 600 метр қисмини асфальт қилиш, 2024 йил дастури асосида 100 та симёғоч ўрнатиш бўйича таклиф билдирилди. Ҳар бир мурожаат бўйича масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш