Конституция фаровонлик пойдевори

 

Ўзбекистон ХДП Учқўрғон туман кенгаши томонидан тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида вилоят, туман кенгаши депутатлари, БПТ раислари ва сайловда фаол иштирок этган партия кузатувчилари иштирокида янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда вилоят кенгаши депутати М. Норхонов ва Халқ депутатлари Учқўрғон туман кенгаши котибият мудири Х. Юнусовлар иштирок этиб, Конституцияга киритилган янги моддалар бўйича батафсил тушунтиришлар бердилар. Якунда партия кузатувчиларига Марказий Кенгаш раисининг фахрий ёрлиқлари билан биргаликда эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш