Ташаббуслар аёллар қалбига ишонч ва шижоат бағишламоқда

 

Фарғона политехника институтида Ўзбекистон ХДП "Фаол аёллар" қаноти аъзоси, Шуҳрат медали соҳибаси, Фарғона шаҳридаги “Art house sadosh” МЧЖ раҳбари Садоқат Мирзаева билан талабалар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.

Учрашув аввалида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Ш. Деҳканов Президентимизнинг доимо аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама кўмак беришга қаратилган ташаббуслари бугун минглаб хотин-қизларнинг қалбида ишонч, шижоат ҳамда миннатдорлик туйғуларини уйғотаётганлигини алоҳида эътироф этиб ўтди.

Мулоқотда тадбиркор С. Мирзаева фаолияти, муваффақият сирлари, ўз тажриба мактаби билан ўртоқлашди. Мотивациявий учрашувдан сўнг институтда янги ташкил этилган музей фаолияти билан таништирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш