Конституция фаровонлик пойдевори

 

Ўзбекистон ХДП Тошлоқ туман ташкилоти ташаббуси билан тумандаги "Янгийўл" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги электр тармоқлари корхонасида "Халқ билан мулоқот: муаммоларнинг самарали ечими” лойиҳаси доирасида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда туман кенгаши депутатлари Турсунбой Солиев, Азизжон Қодиров ва Муҳаммаджон Журабоевлар иштирок этдилар. Тадбир аввалида Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси, маърифат тарғиботчилар жамияти аъзоси Т. Н. Солиев тадбир иштирокчиларига янги таҳрирдаги Конституция мазмун-мохияти, унга киритилган ўзгартишларга тўхталиб, 1-моддасида "Ўзбекистон ижтимоий давлат" деб эълон килинганлиги, Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар уч баробарга ортганлиги, ногиронлиги бор болаларнинг ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши инклюзив таълим сифатида Конституцияга киритилганлиги тўғрисида маълумотлар берди.

Мазкур янги нормаларнинг инсонлар ҳаётида акс этиши фуқароларнинг эркин ва фаровон, бахтли ҳаёт кечиришига хизмат қилиши таъкидланди. Шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасига киритилган нормалар бўйича ҳам тўлиқ маълумотлар берилди.

Муҳокамалар чоғида мазкур идорада ишчи-ходимларга яратилган шароитлар ва уларнинг муаммолари хам ўрганилди. Савол-жавоб асносида ўтган давра суҳбатида тадбир иштирокчилари томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси юртимиз янада равнақ топиши ва фуқаролар фаровонлиги янада юксалишида муҳим ўрин тутишига ишонч билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш