Оналик ва болалик муҳофазаси доимий эътиборда

 

Ўзбекистон ХДП Уйчи туман кенгаши ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Хизиробод оилавий шифокорлик пунктида “Оналик ва болалик муҳофазаси – доимий эътиборда” шиори остида тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу тадбирда “Эзгулик”, “Хизиробод” маҳаллалари хотин-қизлар фаоллари томонидан 30 нафардан зиёд ёш болали, ҳомиладор, туғиш ёшидаги ҳамда кекса ёшдаги аёллар жалб этилиб, уларнинг жамиятда соғлом фарзанд дунёга келтиришлари, ўзларининг соғлиқларини доимий назорат қилиб туришлари юзасидан шифокор мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Тиббий кўрик давомида касаллиги аниқланган аёлларга даволаниши учун дори-дармонлар ва тавсиялар берилди.

Тадбир давомида партия низоми ва дастурларини ёқловчи 10 нафар ёшлар партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш