“Соғлом аёл – миллат кўзгуси”

 

Ўзбекистон ХДП Муборак туман кенгаши томонидан туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида оилавий шифокор ва ҳамширалар, “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Соғлом аёл – миллат кўзгуси” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда никоҳланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва унинг аҳамияти, она ва бола саломатлиги юзасидан бажарилиши лозим бўлган вазифалар, оилалар тинчлигини сақлаш ва низоларнинг олдини олиш бўйича туман Кенгаши депутатлари А. Парпиева ва Х. Тўраевлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбирда патронаж ҳамшираларнинг олиб бораётган фаолияти ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги ишлари юзасидан ҳам тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш