Миллатимиз бойлиги – миллийликдадир!

 

Ўзбекистон ХДП Китоб туман кенгаши томонидан туман Ахборот-ресурс марказида “Хон атлас-2023” фестивали доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда фаол хотин-қизлар, бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда Китоб туман партия кенгаши раиси, депутат З.Норова сўзга чиқиб, миллий қадриятларимизнинг улуғлиги, туманда ташкил этилган ҳунармандчилик марказларига қаратилаётган эътибор, чеварчилик, каштачилик ва ҳунармандчиликнинг бошқа турлари билан шуғулланиб, шунинг ортидан обрў ва даромад топаётган қўли гул аёллар ҳақида фикр-мулоҳазлар билдирди.

Тадбир сўнггида Ахборот-ресурс маркази раҳбари, партия фаоли Р. Хуррамовага партия Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиғи топширилди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш