Ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши муҳим масалалардан биридир

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Норин туман кенгаши, туман маънавият бўлими билан ҳамкорликда "Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз" лойиҳаси доирасида тумандаги ёшлар маркази фаоллар залида учрашув ташкил этилди.

Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга яратилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланишлари, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишлари юзасидан масъуллар батафсил тушунчалар беришди.

Савол жавоб тарзида самимий руҳда ўтган мулоқот сўнггида фаол ёшларга партиянинг фахрий ёрлиқлари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш