Муаммолар жойида ҳал қилинмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров сайловчилар билан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида сайлов округида бўлди.

Учрашувлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун мазмун-моҳиятини аҳолига содда ва равон тилда тушунтиришдан бошланди.

Шунингдек, ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Тумандаги 4-сонли мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати текширилиб, кўмир захираси, иссиқлик тизими кўздан кечирилди. Мактабдаги ўқув жараёнлари, моддий-техник базасини яхшилашга оид таклифларни тегишли ташкилотларга йўналтириш режалаштирилди.

Бундан ташқари, депутат Косонсой туманида бунёд этилаётган янги туғуруқ комплексида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, мавжуд муаммолар юзасидан масъуллар билан фикр алмашди. Айрим йўналишларда тавсиялар берилди. Туман юқумли касалликлар бўлимини ўрганиш чоғида аниқланган муаммолар, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда зудлик билан бартараф этилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш