Депутатларимиз «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашяпти

 

Маълумки, юртимизда 25 октябрдан 1 декабргача кузги дарахт экиш мавсуми эълон қилинди. «Яшил макон» умуммиллий мақсад жойларда яшил майдонларни кўпайтириш, экологик шароитларни яхшилашдан иборатдир.

Кўчат экиш ишларида Халқ депутатлари Косон туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, айниқса Ш.Шокиров фаоллик кўрсатмоқда.

Лойиҳа доирасида «Пистали» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 60-мактаб ҳудудида мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Шунингдек, кўчалар чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштирилди.

 

 

 

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш