Меҳр улашайлик

 

Ижтимоий кўмакка муҳтожлар холидан хабар олиш, уларнинг ўксик кўнгилларини оз бўлсада кўтариш халқимизга хос фазилатлардан биридир.

Ўзбекистон ХДП Норин тумани кенгаши томонидан тумандаги 47-сонли махсус мактаб интернатида ўрганишлар олиб борилиб, болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишилди. У ердаги болалар билан дилдан суҳбатлар олиб борилди. Ўрганиш вақтида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашиниб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқарилди.

Тадбир сўнггида партиямизнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш