Депутат ўз сайловчилари билан учрашди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зухра Шадиева Оққўрғон тумани “Хамзаобод” МФЙда жойлашган 23-сонли мактабда ёшлар ва ўқитувчилар билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, асосий ўзгаришлар, хусусан, ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ошириш, ногиронлиги бўлган болаларнинг таълим олиши учун шароитлар яратиш, инклюзив таълим, аҳолига бепул тиббий хизматларни кўрсатиш кафолатланиши тўғрисида сўз юритилди.

Учрашувдан сўнг депутат “Бойтули” МФЙда “Обод кишлоқ” доирасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш