Барчага ғамхўрлик – давлатнинг бурчи

 

Ўзбекистон ХДП Қибрай тумани кенгаши депутатлари томонидан ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда 3 декабрь – «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан тумандаги «Опа сингиллар» ногирон аёллар жамиятида тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшлар сектори бўлим бошлиғи М. Низомиддинов, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши раис ўринбосари А. Садиқов, вилоят Ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш сектори мудири С. Аҳмедова иштирок этди.

Жамиятнинг асосий вазифаларидан бири имконияти чекланган аёллар ва болаларни ижтимоий ва тиббий реабилитация қилиш ва улар учун тенг шароитларни яратишдир. Мулоқот чоғида «Опа сингиллар» ногирон аёллар жамиятида яратилган шароитлар билан танишиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

Тадбир давомида ногирон бўлса-да, меҳнатга лаёқатли хотин-қизлар ва ёшларнинг ўқув қурсларида олаётган билимлари, уларнинг ҳунармандлик буюмлари, давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланилаётганлигига гувоҳ бўлинди. Бу инсонларнинг ҳаётга бўлган иштиёқи, интилишлари юқори эканлиги таҳсинга лойиқдир.

Якунда Тошкент вилояти кенгаши томонидан совғалар топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш