Конституция – фаровон ҳаёт асоси

 

Шу кунларда Тошкент вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31 йиллиги муносабати билан депутатлар иштирокида қатор учрашувлар, мулоқот ва тадбирлар ташкил этилмоқда.

ХДП Паркент туман Кенгаши томонидан “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” шиори остида “Конституция бахтимиз қомуси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда сўзга чиққан туман ХДП кенгаши раиси Р. Ғофурова янгиланган Қомусимизнинг мазмун-моҳияти, унинг халқимиз фаровонлиги йўлида тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон ХДП Пискент туман Кенгаши раиси, депутат Д.Комилова туман Ободонлаштириш бўлими ишчи ва ходимлари билан учрашди. Мулоқотда йиғилганларга Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси миллий истиқлол ғояси ва мустақиллик мафкурасининг ҳуқуқий асосини ташкил этиши, халқимизнинг истиқлолга, эркинликка бўлган интилишини, миллий аҳлоқий-маънавий қадриятларини акс эттирган ҳамда уларни жамият онгига, айниқса, ёш авлод онгига сингдиришга хизмат қилиши ҳақида тушунчалар берди.

Бекобод тумани 16-сонли Мусиқа мактабида эса “Конституциямиз қомусимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Учрашувни Бекобод туман ХДП раиси С. Хидирова очиб берди ва ўз сўзида янги таҳрирдаги Конституциямиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асоси эканлиги, унинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида гапирди. Ўқувчилар томонидан Ватан, Конституция ҳақида айтилган шеър, қўшиқ ҳамда ижро этилган жозибали рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш