Ёшлар билан учрашув

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зарбдор туман кенгаш кенгаши томонидан Ш. Рашидов номидаги вилоят кутубхона марказида давра суҳбати ташкил қилинди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Олмачи ҳарбий қисм командирлари, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби ўқувчилари ва Жиззах шаҳридаги 10-17-умумтаълим мактаби ўқитувчи ҳамда ўқувчилари иштирок этган тадбирда янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар мутлақо янгича муҳитни юзага келтирмоқда. Бу эса янги давр ислоҳотлари учун ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлашни тақозо этади. Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясида эса халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.

Давра суҳбати давомида ёшларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар берилди. Ижод мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши барчага мамнун бўлди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш