Хотин-қизлар муаммолари “фуқаробай” ўрганилади

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаолликларини ошириш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида ҳам хотин-қизлар билан ишлаш тизими такомиллаштириб борилмоқда. Бу борадаги амалий ишларнинг сарҳисоби ва келгуси йилги режаларни муҳокама қилиш мақсадида туман ҳокимиятининг фаоллар залида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этган йиғилишда Зарбдор туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Сабоҳат Каримова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорига асосан Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари ижроси юзасидан ҳисобот бериб ўтди.

Йиғилишда Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раиси томонидан “Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқичи якунлари танқидий таҳлил қилиниб, 2024 йилда ушбу йўналишда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди. Таъкидланганидек, “Аёллар дафтари” тизимининг 5-босқичига тайёргарлик кўриш мақсадида 2024 йилнинг январь ойи давомида хотин-қизлар муаммолари “фуқаробай” ўрганилади ҳамда февраль ойи давомида эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатлари шакллантирилиб, Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари сессияларига тасдиқлаш учун киритилади.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш