2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб ном берилганлигининг мазмун моҳияти тушунтирилди

 

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўтказмоқда.

Жорий йилнинг 24 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Г. Хасанова Узун туманида бўлиб, жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

Хусусан, Узун туманидаги Қишлоқ хўжалиги техникуми ва туман Тиббиёт бирлашмасида бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳатларнинг бажарилиши ва 2024 йил – «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб ном берилганлигининг мазмун моҳияти ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Маънавият ва маърифатни ривожлантириш бўйича Президентимиз тамонидан 9 та йўналишда илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳияти юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш