Қонунлар тарғиботи муҳим ҳисобланади

 

Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Нафақат ижтимоий ҳимоя, балки барча соҳаларда ҳам ўзгаришлар яққол сезилмоқда.

Шароф Рашидов тумани Тошкентлик МФЙ ҳудудидаги 60-сон ихтисослаштирилган мактаб ва Тоқчилик МФЙ ҳудудидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўрозбоев ва Шароф Рашидов туман ҳоким ўринбосари Олим Мелибоевлар иштирокида «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш» йили доирасида сайловчилар билан учрашув ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши, мазкур соҳани ривожлантириш, унинг иқтисодий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, мазкур жабҳада Президентимиз томонидан 9 та йўналишда илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳолига тушунчалар берилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш