Аҳолининг мурожаатлари тингланди

 

Мамлакатимизда инсон қадри устуворлигига эришиш, мурожаатлар билан ишлаш, муаммоларни жойида ўрганиб, ҳал этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чортоқ туманидаги «Кесканёр» маҳалласида жойлашган 4-мактабда ёшлар ва аҳоли вакилларининг мурожаатлари тингланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шохиста Турғунова, туман ҳокими Илҳомжон Саттаров иштирок этган мулоқотда ёшларнинг ишга жойлашиш, даволаниш, болалар нафақаси тайинлаш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари ҳамда маҳалла ёшлари ўртасида спортни оммалаштириш бўйича билдирган таклифлари тингланди.

Кўтарилган ҳар бир масала ижроси юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш