Хотин-қизлар фаоллиги – миллат келажагини белгилайди

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йил 22 декабрдаги резолюциясига мувофиқ, 11 февраль – Илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар халқаро куни деб эълон қилинган. Ушбу халқаро сана бутун дунёда аёллар ва қизларнинг илм-фан билан тўлақонли шуғулланишларига тенг имкониятлар яратиш, шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида таъсис этилган.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги – миллат келажагини белгилайди” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП МК масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг профессор ўқитувчилари, талаба-қизлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси Мавжуда Ҳасанова, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши “Аёллар қаноти” раҳбари Гулшан Асатовалар “Илм-фан соҳасида гендер тенглик”, “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари” мавзуларида маъруза ва тақдимот қилдилар. Ёшлар, айниқса хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олишлари, илм-фан билан шуғулланишлари, бу соҳасида уларнинг фаоллигини ошириш борасида берилаётган имтиёзлар, улардан тўғри фойдаланиш механизмлари тушунтириб берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси, Иқтисод фанлари номзоди Зуҳра Шадиева ўзбекистонлик олима аёллар, уларнинг жамият ва илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида, шунингдек, ўзининг илмий изланишлари ва эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб берди.

Учрашувда таъкидланганидек, қизлар ҳаммадан кўра билим олишга кўпроқ интилиши керак, чунки бу билим билан келажак авлодни тарбиялайди. Зеро, хотин-қизларнинг ҳар томонлама фаол бўлиши, миллат келажагини белгилайди.

Тадбир баҳс-мунозара ва савол-жавобга бой тарзда қизиқарли ўтди.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш