Маҳаллада ижтимоий хизмат

 

Ўзбекистон ХДП Тахтакўпир туман кенгаши ва Халқ депутатлар Тахтакўпир туман Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан тумандаги «Давр» маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган «Маҳаллада ижтимоий хизмат» лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон ХДП Тахтакўпир туман кенгаши раиси Қабылбек Жалиев, Халқ депутатлар Тахтакўпир туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, ҳудуд аҳолиси иштирок этган мулоқотда «Ўзбекистон-2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти, ҳар бир йўналиши бўйича белгиланган чора-тадбирлар доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда партиянинг мақсад ва вазифалари кенг тушунтирилди.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш