Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Устав

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ УСТАВИ

(Янги таҳрир. 2014 йил 5 ноябрда Ўзбекистон Халқ демократик партияси VIII Қурултойида қабул қилинган)

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси (бундан буён матнда Партия деб юритилади) келажакда ишончли ижтимоий кафолатлар ва барқарор ижтимоий тараққиёт тарафдори бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ихтиёрий асосда бирлаштиради, уларнинг сиёсий иродасини ифодалайди ва ўзининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини шакллантиришда иштирок этади.

Партиянинг ташкилий-ҳуқуқий шакли жамоат бирлашмасидир.

1.2. Партия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда ушбу Уставга мувофиқ амалга оширади.

1.3. Партиянинг фаолияти партиявий бирдамлик, аъзоларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириши, Партияга кириш ва Партиядан чиқишнинг ихтиёрийлиги, қонунийлик, очиқлик ва ошкоралик принципларига асосланади.

1.4. Партия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширади.

1.5. Партия юридик шахс бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига асосан юридик шахснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга.

1.6. Партия ўз муҳри, тамғаси, бланкларига ва Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳисоб варақларига эга бўлади.

Партия ўзининг уставида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бинолар, иншоотлар, ускуналар, нашриётлар, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулкка эга бўлиши, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла олиши ва уларни амалга ошириши, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

1.7. Партиянинг тўлиқ расмий номи:

- ўзбек тилида – Ўзбекистон Халқ демократик партияси

- рус тилида – Народно-демократическая партия Узбекистана.

Партиянинг қисқа расмий номи:

- ўзбек тилида – Ўзбекистон ХДП

- рус тилида – НДП Узбекистана.

1.8. Партия ўз рамзлари – байроқ, нишон ва вимпелларга эга бўлади. Рамзлар Партия Марказий Кенгаши пленумида тасдиқланади.

1.9. Партия раҳбар органи жойлашган манзил (почта манзили): Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мустақиллик майдони, 5/3 – бино.

II. ПАРТИЯНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

2.1. Партиянинг мақсади – давлат ҳокимиятининг вакиллик органларида давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Партия, ушбу инсонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, вакиллик демократияси механизмлари воситасида қонунларни қабул қилиш, давлат ҳокимияти ижроия органларини шакллантириш ва улар томонидан тараққиётнинг устувор йўналишлари ҳамда тегишли вазифаларни амалга ошириш йўлларини белгилашда амалий таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлишни кўзда тутади.

2.2. Партия фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

-          Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш;

-          Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларда, уларда ўз вакиллигини таъминлаш мақсадида иштирок этиш;

-          қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ва халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларини тузиш, улар орқали давлат ҳокимияти ижроия органларини шакллантиришда, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда ва қабул қилишда иштирок этиш;

-          Партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланган депутатларга ўз депутатлик ваколатларини тегишли сайлов округларида ижро этишларига бевосита кўмаклашиш;

-          жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий вазиятни ўрганиш, унинг асосида мавжуд муаммоларни ва уларни ҳал этиш имкониятларини аниқлаш, Партиянинг тегишли таклифларини ишлаб чиқиш, бунга жамоатчилик эътиборини жалб қилиш;

-          Партиянинг дастурий мақсадлари ва вазифалари, қарорларини тарғиб қилиш, унинг органлари ва ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни эркин тарқатиш, Партиянинг жамиятдаги ижобий имижини яратиш ҳамда аҳоли орасида Партия тарафдорлари сонини кўпайтириш мақсадида йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;

-          қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;

-          Партия аъзолари ва тарафдорлари ўртасида, уларнинг сиёсий ва фуқаролик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган маърифий ишларни олиб бориш;

-          Партияга янги аъзоларни қабул қилиш, Партия аъзолари ҳисобини юритиш, Партия органлари ва ташкилотларини тузиш, тугатиш ва қайта ташкил этишга оид ишларни, қонун ҳужжатларида ва мазкур Уставда кўзда тутилган Партия фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа тадбирларни амалга ошириш;

-          Партия ташкилотлари фаолларида Партиянинг Устав фаолиятини ташкил қилишнинг тегишли кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларни ўқитиш ва уларга услубий кўмаклашиш;

-          Устав вазифаларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган Партия мулки объектларини ривожлантириш ва ишлатиш учун яроқли ҳолатда сақлаш.

III. ПАРТИЯ АЪЗОЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ, УНДАН ЧИҚИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

3.1. 18 ёшга тўлган, Партиянинг мақсад ва вазифаларини ёқловчи, Партия Устави талабларига амал қиладиган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Партияга аъзо бўлиши мумкин.

3.2. Қуйидагилар Партияга аъзо бўла олмайдилар:

-          судьялар;

-          прокурорлар ва прокуратура терговчилари;

-          ички ишлар органлари, миллий хавфсизлик хизмати ходимлари;

-          ҳарбий хизматчилар;

-          хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.

3.3. Партияга аъзолик якка тартибда қайд этилади.

3.4. Партияга аъзоликка қабул қилиш Партияга кирувчининг ёзма аризаси асосида бошланғич партия ташкилотининг умумий йиғилиши томонидан ҳал қилинади.

Партияга аъзоликка қабул қилиш Партиянинг тегишли туман (шаҳар) кенгаши ижроия қўмитаси томонидан амалга оширилиши мумкин.

3.5. Партияга аъзолик ягона намунадаги партия билети билан шаҳодатланади. Ягона партия билетининг намунаси Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан тасдиқланади.

3.6. Партияга аъзолик бошқа партияларга аъзолик билан бирга бўлиши мумкин эмас.

Илгари бошқа сиёсий партиялар аъзоси бўлиб, улар таркибидан чиққан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Партия аъзолигига умумий тартибда қабул қилинадилар.

3.7. Партияга аъзолик қуйидаги ҳолатларда тугатилади:

-          Партия аъзосининг ихтиёрий хоҳиши билан;

-          Партия Уставига риоя этмаганлик, шунингдек Партия обрўсига путур етказувчи ёки унинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ҳаракатлари учун Партия сафидан чиқарилганда;

-          ҳарбий хизматга, миллий хавфсизлик хизматига, прокуратура ва ички ишлар органларига ишга ўтганда, судья этиб тайинланганда (сайланганда);

-          Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлганда;

-          вафот этганда.

3.8. Партияга аъзоликни тугатиш, шу билан бирга Партия сафидан чиқариш тўғрисидаги қарор бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилиши ёки юқори Партия кенгаши ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинади ва тегишли ташкилот ҳисобида турувчи Партия аъзоларининг ёки тегишли партия кенгаши ижроия қўмитаси аъзоларининг ярмидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинади.

Партияга аъзоликни тугатиш тўғрисидаги бошланғич партия ташкилоти томонидан қабул қилинган қарор тегишли туман (шаҳар) партия кенгаши ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Партия сафидан чиқариш тўғрисидаги қарор устидан бир йил ичида юқори партия органларига шикоят қилиниши мумкин.

3.9. Партияга аъзоликдан ихтиёрий чиқишга қарор қилган Партия аъзоси бу ҳақда тегишли бошланғич партия ташкилотини ёзма равишда хабардор қилади.

Партия аъзосининг Партияга аъзоликдан ихтиёрий чиқиш тўғрисидаги мурожаати бошланғич партия ташкилоти томонидан маълумот учун қабул қилинади ва тегишли туман (шаҳар) партия кенгаши ижроия қўмитасига етказилади.

Туман (шаҳар) Партия кенгаши ижроия қўмитаси Партия аъзосининг ушбу мурожаатини кўриб чиқиб, уни Партия ҳисобидан чиқаради.

3.10. Партияга аъзолик қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда тўхтатилиши мумкин.

Аъзоликни тўхтатиш бошланғич партия ташкилотининг ҳамда тегишли туман (шаҳар) партия кенгаши ижроия қўмитасининг ёзма хабарномаси асосида амалга оширилади.

3.11. Партия аъзоларини ҳисобга олиш ҳисобга олиш варақалари, Партия аъзоларининг рўйхатлари ва тегишли электрон маълумотлар базалари асосида амалга оширилади.

IV. ПАРТИЯ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. Партиянинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлидирлар. Улар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-          ўз нуқтаи назарларини эркин баён этиш, Партия сиёсати ва унинг ички ҳаёти масалаларини кўтариб чиқиш, муҳокама қилиш, улар юзасидан қарорлар ишлаб чиқишда қатнашиш;

-          Партия органларига сайлаш ва сайланиш, уларнинг иши ҳақида ахборот олиш;

-          барча даражадаги давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланиш учун Партиядан номзод этиб кўрсатилиш;

-          ҳар қандай Партия органи ҳамда Партиянинг исталган аъзоси фаолиятига баҳо бериш ва уларни танқид қилиш;

-          ҳар қандай Партия ташкилотларига ва кенгашларига ариза ва таклифлар билан мурожаат этиш ва улардан жавоб олиш;

-          Партияга янги аъзоларни жалб этиш юзасидан иш олиб бориш.

Партия аъзоси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4.2. Партия аъзолари:

-          Партия Устави талабларини бажаришга;

-          Партия ташкилотлари ҳамда Партия раҳбар органларининг қарорларини ижро этишга;

-          Партиянинг дастурий мақсадларини тарғиб қилиш ва рўёбга чиқаришда қатнашиш, унинг жамиятдаги обрў-эътиборини мустаҳкамлаш ва таъсирини кучайтиришга;

-          тегишли бошланғич партия ташкилотининг фаолиятида иштирок этишга;

-          Партияга аъзолик бадалларини тўлаб туришга;

-          бошқа бошланғич партия ташкилотига ўтганда ёки турар жойи ўзгарганда ўз вақтида Партия ҳисобидан чиқиш ва ҳисобга ўтишга мажбурдирлар.

V. ПАРТИЯНИНГ ТУЗИЛИШИ

5.1. Партия Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинишига мувофиқ ҳудудий принцип бўйича тузилади. Минтақавий, туман (шаҳар) ва бошланғич партия ташкилотлари Партиянинг таркибий бўлинмаларидир.

5.2. Минтақавий партия ташкилотлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маъмурий ҳудудида жойлашган туман (шаҳар) партия ташкилотларининг фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва бирлаштириш мақсадида ташкил этилади.

5.3. Туман (шаҳар) партия ташкилотлари, тегишли ҳудудлардаги бошланғич партия ташкилотларининг фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва бирлаштириш мақсадида, минтақавий ташкилотлар таркибида ташкил этилади.

5.4. Туман (шаҳар) партия ташкилотларининг қуйи таркибий бўлинмалари бошланғич партия ташкилотлари ҳисобланади. Улар Партия аъзоларини бевосита яшаш ёки иш жойида бирлаштириш, уларнинг Партиядаги фаолиятини йўналтириш ва мувофиқлаштириш мақсадида ташкил этилади.

5.5. Партиянинг юқори турувчи раҳбар органлари минтақавий, туман (шаҳар), бошланғич партия ташкилотларининг қарорларини бекор қилиши ёки уларнинг ижро этилишини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.

VI. ПАРТИЯНИНГ РАҲБАР ВА НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ

6.1. Партиянинг олий раҳбар органи Партия Марказий Кенгаши томонидан беш йил ичида камида бир марта чақириладиган қурултой ҳисобланади.

6.2. Қурултой делегатлари Марказий Кенгаш пленуми томонидан тасдиқланган вакиллик меъёри ва делегатлар сайлаш тартибига мувофиқ минтақавий партия ташкилотларидан сайланадилар.

Партиянинг Марказий Кенгаши, Марказий Тафтиш Комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, агар улар қурултой делегати этиб сайланмаган бўлсалар, қурултой ишида маслаҳат овози билан қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

6.3. Марказий Кенгаш Партия қурултойини чақириш, таклиф этилаётган кун тартиби, вакиллик меъёри ва делегатлар сайлаш тартиби тўғрисидаги қарори кечи билан қурултойга бир ой қолганда эълон қилинади.

6.4. Партия қурултойини ўтказиш санаси Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитаси томонидан белгиланади ва эълон қилинади.

6.5. Партия қурултойи ваколатларига қуйидагилар киради:

-          делегатларнинг ваколатларини текшириш, қурултой кун тартиби ва иш тартибини белгилаш, ишчи органларини сайлаш;

-          Партия Дастурини, бошқа умумпартиявий сиёсий ҳужжатларни қабул қилиш, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;

-          Партия Уставини қабул қилиш, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;

-          Партия Марказий Кенгаши аъзоларининг мазкур Уставнинг 6.6.2-бандида кўзда тутилган қисмини сайлаш (уставнинг 6.6.5-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);

Марказий Тафтиш Комиссияси аъзоларининг мазкур Уставнинг 6.12.1-бандида кўзда тутилган қисмини сайлаш;

Партия Марказий Кенгаши, Марказий Тафтиш Комиссияси, қурултой томонидан сайланадиган бошқа органлар ва шахсларнинг ҳисобот ва маърузаларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

-          Партия Марказий Тафтиш Комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;

- Партияни тугатиш ёки қайта ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

-          Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш;

-          Партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш (уставнинг 6.6.5-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);

-          Партия фаолиятига оид бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

Қурултой қарорларини бажариш Партиянинг барча органлари, ташкилотлари ва аъзолари учун мажбурийдир.

6.6. Қурултойлар оралиғида Марказий Кенгаш Партиянинг раҳбар органи ҳисобланади.

6.6.1. Марказий Кенгаш Партиянинг манфаатларини ифода этиб, унинг номидан иш юритади ҳамда Партия дастурий мақсадлари ва Партия қурултойлари қарорлари ижроси амалга оширилишини таъминлайди.

6.6.2. Партия Марказий Кенгаши унинг таркибига Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотларининг тенг миқдор бўйича вакил этиб юборилган вакилларидан, шунингдек Партия Марказий Кенгаши аъзолари умумий сонининг бешдан бир қисмидан ошмаган миқдорда қурултой сайлайдиган аъзолардан иборат бўлади.

Партия Марказий Кенгаши аъзоларининг ваколат муддати беш йил.

6.6.3. Партия Марказий Кенгаши аъзолигига сайлаш учун меъёр ва уларни сайлаш тартиби Марказий Кенгаш пленуми томонидан, қоида тариқасида, қурултой чақириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш билан бир вақтда белгиланади.

6.6.4. Партия Марказий Кенгаши фаолиятининг асосий шакли пленум бўлиб, Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитаси томонидан заруратга қараб, йилида камида бир марта чақирилади.

6.6.5. Партия Марказий Кенгаши қуйидаги ваколатларга эга:

-          зарур (соғлиги ёмонлашгани, бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги, тегишли ваколатларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлмаган ва бошқа) ҳолатларда Қурултой сайлаган Партия Марказий Кенгаши таркибини қисман янгилаш;

- Партия рамзларини тасдиқлаш;

-          Партия Устав фаолиятининг масалаларини муҳокама этиш, улар юзасидан барча Партия ташкилотлари учун бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ҳамда Партия Дастури ва Устави доирасида бошқа умумпартиявий ҳужжатларни қабул қилиш;

-          ўзининг таркибидан Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг аъзоларининг меъёрини белгилаш ва ушбу меъёр бўйича аъзоларни сайлаш, шу жумладан Партия Марказий Кенгашининг раиси ва унинг ўринбосарларини лавозимларига сайлаш ва лавозимларидан озод этиш;

-          қурултойлар оралиғида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловида иштирок этиш мақсадида Партиядан депутатликка номзодлар кўрсатиш;

-          Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш;

-          ҳар йили Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси фаолияти ҳақидаги ахборотни эшитиш;

-          Партия қурултойини чақириш, таклиф этилаётган кун тартиби, вакиллик меъёри ва делегатларни сайлаш тартиби тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш;

-          қурултойда кўриб чиқиш учун Партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш бўйича таклифларни киритиш;

-          қурултойда кўриб чиқиш учун Партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш бўйича таклифларни киритиш;

-          қурултойда кўриб чиқиш учун Партия Устави ва Дастурини тасдиқлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни киритиш;

-          ҳар йили Партиянинг бюджетини тасдиқлаш ва унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш;

-          Партия молиявий фаолиятининг асосий йўналишларини тасдиқлаш;

-          аъзолик бадаллари миқдорини ва уларнинг тўланиши тартибини белгилаш;

-          Партия марказий оммавий ахборот воситалари бош муҳаррирларини тасдиқлаш;

-          Уставнинг айрим қоидаларини қўллаш тартибига аниқлик киритувчи, барча Партия ташкилотлари учун бажарилиши мажбурий бўлган ички меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш;

-          Партия қурултойи берадиган бошқа ваколатларни амалга ошириш.

6.6.6. Партия Марказий Кенгаши мазкур Уставда кўзда тутилган айрим ваколатларни Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитасига бажариш учун бериши мумкин.

6.6.7. Партия Марказий Кенгаши ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча қуйи Партия ташкилотлари учун мажбурийдир.

6.7. Партия Марказий Кенгаши пленумлари оралиғида унинг Ижроия Қўмитаси, ушбу Устав, шунингдек қурултой ва Партия Марказий Кенгаши томонидан унга берилган ваколатлар доирасида, Партия манфаатларини ифода этади ва унинг номидан иш юритади.

6.7.1. Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Партия Марказий Кенгаши томонидан сайланадиган кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари ва Ижроия Қўмитанинг бошқа аъзоларидан иборатдир. Қорақалпоғистон республика партия ташкилоти Ижроия Қўмита таркибига ўз вакилини юбориш ҳуқуқига эга.

6.7.2. Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси мажлислари заруратга қараб, лекин уч ойда камида бир марта ўтказилади.

6.7.3. Партия Марказий Кенгашининг Ижроия Қўмитаси:

-          бошқа сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар билан муносабатларда Партия манфаатларини ифода этади;

-          Партия Марказий Кенгаши пленумларини чақиришни ташкил этади;

-          Партия қурултойлари ва Марказий Кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил қилади, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси фаолиятини мувофиқлаштиради;

-          Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларда Партиянинг иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилади;

-          Партия марказий оммавий ахборот воситалари таҳрир ҳайъати аъзоларини тасдиқлайди;

-          минтақавий партия ташкилотларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, уларга алоҳида мол-мулк ажратиш ва айримларига юридик шахс мақомини бериш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

-          тегишли минтақавий ташкилотлар таклифига мувофиқ туман (шаҳар) партия ташкилотларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, уларга алоҳида мол-мулк ажратиш ва айримларига юридик шахс мақомини бериш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

-          юридик шахс мақоми берилган минтақавий, туман (шаҳар) партия ташкилотлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

-          Партиянинг муассасаларини, корхоналарини ташкил этади, уларнинг уставларини тасдиқлайди, раҳбарларини тайинлайди ва фаолиятини назорат қилади;

-          Партия Марказий Кенгаши берган бошқа ваколатларни амалга оширади.

6.7.4. Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча партия ташкилотлари учун мажбурийдир.

6.8. Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитаси Ҳайъати Партия Марказий Кенгашининг доимий ишчи органи бўлиб, Марказий Кенгаш пленумларида сайланадиган Марказий Кенгаш раиси ва унинг ўринбосарларидан иборатдир.

6.8.1. Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Ҳайъатининг йиғилишлари Марказий Кенгаш раиси томонидан заруратга қараб чақирилади.

6.8.2. Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Ҳайъати:

-          Марказий Кенгаш пленумлари ва Ижроия Қўмитаси қарорларини бажариш бўйича минтақавий партия ташкилотларининг ишини мувофиқлаштиради;

-          минтақавий, туман (шаҳар) партия ташкилотлари раисларини сайлаш тўғрисидаги қарорларни тасдиқлайди;

-          минтақавий ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари раисларига Марказий Кенгашнинг ишончномаларини бериш тўғрисидаги қарорларни қабул қилади;

-          Марказий Кенгаш аппаратини тузади ва унга раҳбарлик қилади;

-          Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитаси берган бошқа ваколатларни амалга оширади.

6.8.3. Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Ҳайъатининг ваколати доирасида қабул қилган қарорлари барча партия ташкилотлари учун мажбурийдир.

6.9. Партия Марказий Кенгаши раиси Марказий Кенгаш пленумида унинг аъзолари орасидан сайланади.

6.9.1. Партия Марказий Кенгаши раиси қуйидаги ваколатларга эга:

-          Партия Марказий Кенгаши номидан иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди ва бошқа юридик шахслар билан шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатларни тузиш;

-          Партия Марказий Кенгаши пленумлари, Ижроия Қўмитаси ва унинг Ҳайъати мажлисларини олиб боради, улар қабул қилган қарорларни имзолаш;

- Партия фаолиятига доир молиявий ҳужжатларни имзолаши ёки ушбу ваколатни ўзининг ўринбосарларидан бирига юклаш;

-          Партия қурултойи ва Марказий Кенгаши берган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Партия Марказий Кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланганида ва унда Партия фракцияси тузилган тақдирда, фракция раҳбари этиб сайланиши мумкин.

6.10. Партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосарларининг вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси қарорлари билан ўрнатилади.

6.11. Партия Марказий Кенгаши, Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитаси ва унинг Ҳайъати фаолиятини ташкилий ва ахборий-таҳлилий таъминотини Марказий Кенгаш аппарати амалга оширади.

6.11.1. Партия Марказий Кенгаши аппарати таркиби, сони ва иш тартиби Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Ҳайъати қарори билан тасдиқланади.

6.11.2. Партия Марказий Кенгаши аппарати масъул ходимлари Ижроия Қўмита Ҳайъатининг тегишли қарорларига асосан, Марказий Кенгаш раиси фармойишлари билан лавозимга тайинланадилар ва озод этиладилар.

6.12. Партиянинг марказий назорат органи Марказий Тафтиш Комиссияси ҳисобланади.

6.12.1. Партия Марказий Тафтиш Комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар партия ташкилотларининг белгиланган тенг меъёр бўйича юборилган вакилларидан ҳамда унинг аъзолари умумий сонининг бешдан бир қисмидан ошмаган миқдорда Партия қурултойида қўшимча равишда сайланган аъзоларидан иборатдир.

Партия Марказий Тафтиш Комиссиясига сайланиш меъёри Партия Марказий Кенгаши пленуми томонидан, қоида тариқасида Партия қурултойини чақириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш билан бир вақтда белгиланади.

Партия Марказий Тафтиш Комиссияси аъзоларининг ваколат муддати беш йил.

Марказий Тафтиш Комиссияси зарур (соғлиги ёмонлашгани, бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги, тегишли ваколатларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлмаган ва бошқа) ҳолатларда Қурултой сайлаган Марказий Тафтиш Комиссияси аъзоларини таркибини қисман янгилайди.

6.12.2. Марказий Тафтиш Комиссияси фақат Партия қурултойига ҳисобдордир. У мазкур Устав ва қурултойда тасдиқланган Марказий Тафтиш Комиссияси тўғрисидаги Низом асосида иш юритади.

6.12.3. Марказий Тафтиш Комиссияси Партия ва қуйи партия ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолияти ва Партия бюджетининг тўғри шакллантирилиши ҳамда мақсадли сарфланиши устидан назорат қилади.

6.12.4. Партия Марказий Тафтиш Комиссияси аъзоси бир вақтнинг ўзида Партия Марказий Кенгаши аъзоси бўлиши ёки унинг аппаратида ишлаши мумкин эмас.

6.12.5. Марказий Тафтиш Комиссияси аъзолари Партиянинг барча даражадаги раҳбар ва ижроия органлари йиғилишларида маслаҳат овози билан иштирок этишлари мумкин.

6.12.6. Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси аъзолари Марказий Тафтиш комиссияси йиғилишларида маслаҳат овози билан иштирок этишлари мумкин.

 

VII. МИНТАҚАВИЙ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ

7.1. Минтақавий партия ташкилотлари Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоҳида бўлинмаларидир.

7.2. Ўзбекистон Республикасининг тегишли маъмурий ҳудудидаги минтақавий партия ташкилоти мазкур Уставда кўзда тутилган Партиянинг барча вазифаларини бажаради, шу жумладан, Партия манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади, ушбу мақсадларда тегишли ҳудудларда фаолият юритаётган туман (шаҳар) ташкилотларини бирлаштиради, уларнинг фаолиятини йўналтиради ва мувофиқлаштиради.

7.3. Минтақавий партия ташкилотларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарор Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан қабул қилинади.

Янги минтақавий партия ташкилотини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда, мазкур қарор билан ташкилий қўмита тузилади ва бир ой муддат ичида таъсис конференцияси чақирилади.

7.4. Заруратга қараб Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси қарорига мувофиқ минтақавий партия ташкилотига юридик шахс мақоми берилиши мумкин.

Мазкур қарор билан тегишли минтақавий партия ташкилоти тўғрисидаги, уни тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган Низом тасдиқланади.

7.5. Минтақавий партия ташкилотининг раҳбар органи унинг конференцияси ҳисобланади.

7.5.1. Минтақавий партия ташкилотларининг конференциялари Марказий Кенгаш пленуми томонидан белгиланган муддатларда беш йилда камида бир марта тегишли партия кенгашлари томонидан чақирилади.

7.5.2. Конференция делегатлари конференцияни чақириш ҳамда вакиллик меъёри ва делегатлар сайлаш тартиби тўғрисида тегишли минтақавий партия кенгаши пленуми томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ туман (шаҳар) партия ташкилотларидан сайланадилар.

Партия минтақавий кенгаши, минтақавий партия ташкилоти тафтиш комиссияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги тегишли партия гуруҳи аъзолари, агар улар конференция делегати этиб сайланмаган бўлсалар, конференция ишида маслаҳат овози билан қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

7.5.3. Минтақавий партия ташкилотларининг конференциялари ваколатига қуйидагилар киради:

-          тегишли минтақавий партия кенгаши аъзоларининг мазкур Уставнинг
7.6.1-бандида кўзда тутилган қисмини сайлаш (уставнинг 7.6.4-бандида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари);

-          минтақавий партия ташкилоти тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш (уставнинг 7.10.1-бандида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари);

-          минтақавий партия кенгаши, минтақавий партия ташкилоти тафтиш комиссияси ҳисоботларини эшитиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

-          тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳининг ҳисоботларини эшитиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш; 

-          минтақавий партия ташкилоти фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

-          Партия қурултойига делегатлар сайлаш;

-          Партия Марказий Кенгашига юбориладиган минтақавий партия ташкилоти вакилларини мазкур Уставнинг 6.6.2-бандида кўзда тутилган қисмини сайлаш (уставнинг 7.6.4-бандида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари);

-          Партия Марказий Тафтиш Комиссиясига юбориладиган минтақавий партия ташкилоти вакилларини мазкур Уставнинг 6.12.1-бандида кўзда тутилган қисмини сайлаш (уставнинг 7.10.1-бандида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари);

-          минтақавий партия ташкилоти фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқиш.

7.6. Минтақавий партия кенгаши конференциялар оралиғида тегишли минтақавий партия ташкилотининг раҳбар органи бўлиб, унинг манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан иш юритади.

7.6.1. Минтақавий партия кенгаши унинг таркибига туман (шаҳар) партия ташкилотларининг тенг миқдор бўйича вакил этиб юборилган вакилларидан, шунингдек тегишли кенгаш аъзолари умумий сонининг бешдан бир қисмидан ошмаган миқдорда минтақавий партия ташкилотининг конференцияси сайлайдиган аъзолардан иборат бўлади.

Минтақавий партия кенгаши аъзоларининг ваколат муддати беш йил.

7.6.2. Партия минтақавий кенгашларига сайлаш учун меъёр тегишли кенгаш пленуми томонидан, қоида тариқасида, конференция чақириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш билан бир вақтда белгиланади.

7.6.3. Минтақавий партия кенгашлари пленумлари заруратга қараб, йилида камида бир марта ўтказилади.

7.6.4. Минтақавий партия кенгаши ўз пленумларида:

-          ўзининг таркибидан кенгаш ижроия қўмитасини, шу жумладан, кенгаш раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди,

зарур (соғлиги ёмонлашгани, бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги, тегишли ваколатларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлмаган ва бошқа) ҳолатларда конференция сайлаган минтақавий партия кенгаши аъзолари таркибини қисман янгилайди;

-          кенгаш ижроия қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;

-          ҳар йили кенгаш ижроия қўмитасининг ҳисоботини ва тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органидаги партия гуруҳининг ахборотини эшитади;

-          Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатади;

-          конференциялар оралиғида зарур (соғлиги ёмонлашгани, бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги, тегишли ваколатларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлмаган ва бошқа) ҳолатларда бўшаб қолган ўринларга Партия Марказий Кенгашига юбориладиган минтақавий партия ташкилоти вакилларини сайлайди;

-          ҳар йили минтақавий партия ташкилотининг бюджетини тасдиқлайди ва унинг ижроси бўйича ҳисоботларни эшитади;

-          минтақавий партия ташкилоти конференцияси ёки Марказий Кенгаш томонидан берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

7.6.5. Минтақавий партия кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари унга ҳисобдор бўлган органлар ва қуйи туман (шаҳар) ҳамда бошланғич ташкилотлар учун мажбурийдир.

7.7. Минтақавий партия кенгаши ижроия қўмитаси тегишли минтақавий партия ташкилотининг доимий фаолият юритувчи раҳбар органидир. Минтақавий партия кенгаши пленумлари оралиғида ижроия қўмита, унга берилган ваколатлар доирасида, минтақавий партия ташкилотининг манфаатларини ифода этади, унинг номидан иш юритади.

7.7.1. Минтақавий партия кенгаши ижроия қўмитаси пленумда сайланадиган кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари ва минтақавий партия кенгаши белгилайдиган ижроия қўмитанинг бошқа аъзоларидан иборатдир.

7.7.2. Минтақавий партия кенгаши ижроия қўмитаси мажлислари заруратга қараб ўтказилади.

7.7.3. Минтақавий партия кенгаши ижроия қўмитаси:

-          минтақавий партия ташкилоти конференцияси ва минтақавий партия кенгаши пленумлари, марказий партия органлари қарорларининг бажарилишини ташкил этади, шу мақсадда қуйи туман (шаҳар) ва бошланғич ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

-          минтақавий партия ташкилоти бюджети ижросини ташкил қилади;

- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги тегишли партия гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштиради;

-          кенгаш аппаратига бевосита раҳбарлик қилади;

-          туман (шаҳар) партия кенгашлари раисларини сайлаш тўғрисидаги тегишли кенгаш қарорларини тасдиқлайди;

-          минтақавий партия ташкилоти конференцияси ва минтақавий партия кенгаши пленуми берган бошқа ваколатларни амалга оширади.

7.7.4. Минтақавий партия кенгаши ижроия қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча қуйи ташкилотлар учун мажбурийдир.

7.8. Минтақавий партия кенгаши раиси кенгаш пленумида унинг аъзолари орасидан сайланади. Минтақавий партия кенгаши раисини сайлаш тўғрисидаги қарор Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Ҳайъати томонидан тасдиқланади.

7.8.1. Минтақавий партия кенгаши раиси:

-          Партия Марказий Кенгаши томонидан берилган ишончномага асосан иш юритади, шу жумладан, минтақавий партия кенгашининг манфаатларини ифодалайди ва бошқа юридик шахслар билан шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатларни тузади;

-          минтақавий партия кенгаши пленумлари, унинг ижроия қўмитаси мажлисларини олиб боради, улар қабул қилган қарорларни имзолайди;

-          минтақавий партия ташкилоти конференцияси ва минтақавий кенгаш пленумлари берган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Минтақавий партия кенгаши раиси тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органи депутати этиб сайланганда ва унда партия гуруҳи тузилган тақдирда, ушбу гуруҳга раҳбар этиб сайланиши мумкин.

7.9. Минтақавий партия кенгаши ва унинг ижроия қўмитаси фаолиятини ташкилий ва ахборий-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни кенгаш ишчи аппарати амалга оширади.

7.9.1. Минтақавий партия кенгаши аппарати таркиби, сони ва иш тартиби Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Ҳайъати қарори билан тасдиқланади.

7.9.2. Минтақавий партия кенгаши аппарати масъул ходимлари минтақавий партия кенгаши ижроия қўмитасининг тегишли қарорларига асосан минтақавий партия кенгаш раиси фармойишлари билан лавозимга тайинланадилар ва озод этиладилар.

7.10. Минтақавий партия ташкилотининг назорат органи минтақавий ташкилотнинг тафтиш комиссияси ҳисобланади.

7.10.1. Минтақавий партия Тафтиш комиссиялари аъзолари Минтақавий партия ташкилоти конференцияларида беш йил муддатга сайланадилар. Минтақавий партия ташкилотларининг тафтиш комиссиялари зарур (соғлиги ёмонлашгани, бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги, тегишли ваколатларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлмаган ва бошқа) ҳолатларда тегишли конференция сайлаган Марказий Тафтиш Комиссияси ва минтақавий назорат тафтиш комиссияси аъзолари таркибини қисман янгилайди.

Тафтиш комиссиясининг аъзоси бир вақтнинг ўзида минтақавий партия кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

7.10.2. Минтақавий партия ташкилотларининг тафтиш комиссиялари минтақавий ва қуйи туман (шаҳар) партия ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолиятини ҳамда минтақавий партия ташкилотининг бюджет маблағлари тўғри шакллантирилиши ва мақсадли сарфланишини назорат қиладилар.

7.10.3. Минтақавий партия ташкилотининг тафтиш комиссиялари аъзолари минтақавий партия кенгашининг раҳбар ва ижроия органлари ва уларнинг таркибига кирувчи туман (шаҳар) кенгашларининг йиғилишларида маслаҳат овози билан иштирок этишлари мумкин.

7.10.4. Минтақавий партия кенгаши ижроия қўмитаси аъзолари минтақавий партия ташкилотининг тафтиш комиссияси йиғилишларида маслаҳат овози билан иштирок этишлари мумкин.

7.10.5. Минтақавий партия ташкилотларининг тафтиш комиссиялари мазкур Устав ва Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси тасдиқлаган минтақавий, туман ва шаҳар партия ташкилотларининг тафтиш комиссиялари тўғрисидаги Низом асосида иш юритадилар.

 

VIII. ТУМАН ВА ШАҲАР ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ

8.1. Туман (шаҳар) партия ташкилотлари Партиянинг тегишли минтақавий ташкилотлари таркибига кирувчи туман (шаҳар)даги алоҳида бўлинмаларидир.

8.2. Туман (шаҳар) партия ташкилотлари тегишли ҳудудларда мазкур Уставда кўзда тутилган Партиянинг барча вазифаларини бажаради, шу жумладан, Партия манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади, ушбу мақсадларда қуйи бошланғич партия ташкилотларини бирлаштиради, уларнинг фаолиятини йўналтиради ва мувофиқлаштиради.

8.3. Туман (шаҳар) партия ташкилотларини тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарор тегишли минтақавий партия ташкилоти таклифига биноан Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан қабул қилинади.

Янги туман (шаҳар) партия ташкилотини тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётганда, мазкур қарор билан ташкилий қўмита тузилади ва бир ой муддат ичида таъсис конференцияси чақирилади.

8.4. Заруратга қараб Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси қарорига мувофиқ туман (шаҳар) партия ташкилотига юридик шахс мақоми берилиши мумкин.

Мазкур қарор билан тегишли туман (шаҳар) партия ташкилоти тўғрисидаги, уни тузиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган Низом тасдиқланади.

8.5. Туман (шаҳар) партия ташкилотининг раҳбар органи унинг конференцияси ҳисобланади.

8.5.1. Туман (шаҳар) партия ташкилотларининг конференциялари Марказий Кенгаш пленуми томонидан белгиланган муддатларда беш йилда камида бир марта тегишли партия кенгашлари томонидан чақирилади.

8.5.2. Конференция делегатлари конференцияни чақириш ҳамда вакиллик меъёри ва делегатлар сайлаш тартиби тўғрисида тегишли туман (шаҳар) партия кенгаши пленуми томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ бошланғич партия ташкилотларидан сайланадилар.

Туман (шаҳар) партия кенгаши, туман (шаҳар) партия ташкилоти тафтиш комиссияси ва тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, агар улар конференция делегати этиб сайланмаган бўлсалар, конференция ишида маслаҳат овози билан қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

8.5.3. Туман (шаҳар) партия ташкилотларининг конференциялари ваколатига қуйидагилар киради:

-          тегишли партия кенгаши аъзоларининг мазкур Уставнинг 8.6.1-бандида кўзда тутилган қисмини сайлаш (уставнинг 8.6.4-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);

-          туман (шаҳар) партия ташкилоти тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш (уставнинг 8.10.1 бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);

-          туман (шаҳар) партия кенгаши, туман (шаҳар) партия ташкилоти тафтиш комиссияси ҳисоботларини эшитиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

-          тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашидаги партия гуруҳининг ҳисоботларини эшитиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш;

-          туман (шаҳар) партия ташкилоти фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

-          минтақавий партия ташкилотининг конференциясига делегатлар сайлаш;

-          минтақавий партия кенгашига юбориладиган туман (шаҳар) партия ташкилоти вакилларини         мазкур Уставнинг 7.6.1-бандларида кўзда тутилган қисмини сайлаш (уставнинг 8.6.4-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);

-          туман (шаҳар) партия ташкилоти фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқиш.

8.6. Туман (шаҳар) партия кенгаши конференциялар оралиғида тегишли туман (шаҳар) партия ташкилотининг раҳбар органи бўлиб, унинг манфаатларини ифодалайди ва унинг номидан иш юритади.

8.6.1. Туман (шаҳар) партия кенгаши унинг таркибига бошланғич партия ташкилотларининг тенг миқдор бўйича вакил этиб юборилган вакилларидан, шунингдек тегишли кенгаш аъзолари умумий сонининг бешдан бир қисмидан ошмаган миқдорда туман (шаҳар) партия ташкилотининг конференцияси сайлайдиган аъзолардан иборат бўлади.

Туман (шаҳар) партия кенгаши аъзоларининг ваколат муддати беш йил.

8.6.2. Туман (шаҳар) партия кенгашларига сайлаш учун меъёр тегишли кенгаш пленуми томонидан, қоида тариқасида, конференция чақириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш билан бир вақтда белгиланади.

8.6.3. Туман (шаҳар) партия кенгашлари пленумлари заруратга қараб, йилида камида бир марта ўтказилади.

8.6.4. Туман (шаҳар) партия кенгаши ўз пленумларида:

-          ўзининг таркибидан кенгаш ижроия қўмитасини, шу жумладан, кенгаш раиси ва унинг ўринбосарини сайлайди,

зарур (соғлиги ёмонлашгани, бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги, тегишли ваколатларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлмаган ва бошқа) ҳолатларда конференция сайлаган туман (шаҳар) партия кенгаши аъзолари таркибини қисман янгилайди;

-          кенгаш ижроия қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;

-          ҳар йили кенгаш ижроия қўмитасининг ҳисоботини ва тегишли давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органидаги партия депутатлик гуруҳининг ахборотини эшитади;

-          халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутатлигига номзодлар кўрсатади;

-          зарур (соғлиги ёмонлашгани, бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги, тегишли ваколатларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлмаган ва бошқа) ҳолатларда бўшаб қолган ўринларга минтақавий партия кенгашига юбориладиган туман (шаҳар) партия ташкилоти вакилларини сайлайди;

-          ҳар йили туман (шаҳар) партия ташкилотининг бюджетини тасдиқлайди ва унинг ижроси бўйича ҳисоботларни эшитади;

-          туман (шаҳар) партия ташкилоти конференцияси, Партия минтақавий ёки Марказий Кенгаши томонидан берилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

8.6.5. Туман (шаҳар) партия кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари унга ҳисобдор бўлган органлар ва қуйи бошланғич ташкилотлар учун мажбурийдир.

8.7. Туман (шаҳар) партия кенгаши ижроия қўмитаси тегишли туман (шаҳар) партия ташкилотининг доимий фаолият юритувчи раҳбар органидир. Туман (шаҳар) партия кенгаши пленумлари оралиғида ижроия қўмита, унга берилган ваколатлар доирасида, туман (шаҳар) партия ташкилотининг манфаатларини ифода этади, унинг номидан иш юритади.

8.7.1. Туман (шаҳар) партия кенгаши ижроия қўмитаси аъзоларининг меъёри Туман (шаҳар) партия кенгаши томонидан белгиланиб, мазкур раҳбар орган томонидан сайланадиган кенгаш раиси, унинг ўринбосари ва ижроия қўмитанинг бошқа аъзоларидан иборатдир.

8.7.2. Туман (шаҳар) партия кенгаши ижроия қўмитаси мажлислари заруратга қараб ўтказилади.

8.7.3. Туман (шаҳар) партия кенгаши ижроия қўмитаси:

-          туман (шаҳар) партия ташкилоти конференцияси ва туман (шаҳар) партия кенгаши пленумлари, Партия марказий ва минтақавий органлари қарорларининг бажарилишини ташкил этади, шу мақсадда қуйи бошланғич ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

-          мазкур Уставда кўзда тутилган ҳолатларда Партияга қабул ва унга аъзоликни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

-          Партияга янги аъзоларни қабул қилиш ва Партия аъзолари ҳисобини юритиш ишларини ташкил этади;

-          айрим Партия аъзоларининг Партиядан ихтиёрий чиқиш ёки аъзоликни вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаларини маълумот учун қабул қилади;

-          туман (шаҳар) ташкилоти бюджети ижросини, Партия аъзолари томонидан аъзолик бадаллари ўз вақтида тўланишини таъминлаш чораларини амалга оширади;

-          тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашидаги партия гуруҳи фаолиятини мувофиқлаштиради;

-          сайлов кампанияси даврида Партия аъзолари орасидан сайлов округларидаги Партиядан кузатувчиларни ҳамда сайлов участкаларида овозларни санаб чиқишда иштирок этишлари учун Партиянинг ваколатли вакилларини тайинлайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар тўғрисида тегишли сайлов комиссияларини хабардор қилади;

-          кенгаш штатидаги ходимларга бевосита раҳбарлик қилади;

-          туман (шаҳар) партия кенгашлари пленуми берган бошқа ваколатларни амалга оширади.

8.7.4. Туман (шаҳар) партия кенгаши ижроия қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари барча қуйи бошланғич партия ташкилотлари учун мажбурийдир.

8.8. Туман (шаҳар) партия кенгаши раиси кенгаш пленумида унинг аъзолари орасидан сайланади.

8.8.1. Туман (шаҳар) партия кенгаши раисини сайлаш тўғрисидаги қарор тегишли минтақавий партия кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитаси Ҳайъати томонидан тасдиқланади.

8.8.2. Туман (шаҳар) партия кенгаши раиси:

-          Партия Марказий Кенгаши томонидан берилган ишончномага асосан иш юритади, шу жумладан туман (шаҳар) партия кенгашининг манфаатларини ифодалайди ва бошқа юридик шахслар билан шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатларни тузади;

-          туман (шаҳар) партия кенгаши пленумлари, унинг ижроия қўмитаси мажлисларини олиб боради, улар қабул қилган қарорларни имзолайди;

-          туман (шаҳар) партия ташкилоти конференцияси ва туман (шаҳар) кенгаши пленумлари берган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Туман (шаҳар) партия кенгаши раиси тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органи депутати этиб сайланганда ва унда партия гуруҳи тузилган тақдирда, ушбу гуруҳга раҳбар этиб сайланиши мумкин.

8.9. Молиявий имкониятлар мавжуд бўлганда, туман (шаҳар) партия кенгаши ва унинг ижроия қўмитаси фаолиятини ташкилий ва ахборий-таҳлилий жиҳатдан таъминлашда кенгаш ишчи аппарати тузилади.

8.9.1. Туман (шаҳар) партия кенгаши аппарати таркиби, сони ва иш тартиби Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Ҳайъати қарори билан тасдиқланади.

8.9.2. Туман (шаҳар) партия кенгаши штатидаги ходимлар туман (шаҳар) партия кенгаши ижроия қўмитасининг тегишли қарорларига асосан кенгаш раиси фармойишлари билан лавозимга тайинланадилар ва озод этиладилар.

8.10. Туман (шаҳар) партия ташкилотининг назорат органи туман (шаҳар) ташкилотининг тафтиш комиссияси ҳисобланади.

8.10.1. Тафтиш комиссиялари аъзолари туман (шаҳар) партия ташкилотларининг конференцияларида беш йил муддатга сайланадилар.

Туман (шаҳар) партия ташкилотларининг тафтиш комиссиялари зарур (соғлиги ёмонлашгани, бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги, тегишли ваколатларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлмаган ва бошқа) ҳолатларда туман (шаҳар) партия ташкилотларининг конференциялари сайлаган туман (шаҳар) партия ташкилотларининг тафтиш комиссиялари аъзолари таркибини қисман янгилайди.

Тафтиш комиссиясининг аъзоси бир вақтнинг ўзида туман (шаҳар) партия кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

8.10.2. Туман (шаҳар) партия ташкилотларининг тафтиш комиссиялари туман (шаҳар) партия кенгашларининг молиявий-хўжалик фаолиятини ҳамда туман (шаҳар) партия ташкилотининг бюджет маблағлари тўғри шакллантирилиши ва мақсадли сарфланишини назорат қиладилар.

8.10.3. Туман (шаҳар) партия ташкилотининг тафтиш комиссияси аъзолари туман (шаҳар) партия ташкилотининг раҳбар ва ижроия органлари йиғилишларида маслаҳат овози билан иштирок этишлари мумкин.

8.10.4. Туман (шаҳар) партия кенгаши ижроия қўмитаси аъзолари туман (шаҳар) партия ташкилотининг тафтиш комиссияси йиғилишларида маслаҳат овози билан иштирок этишлари мумкин.

8.10.5. Туман (шаҳар) партия ташкилотларининг тафтиш комиссиялари мазкур Устав ва Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси тасдиқлаган минтақавий, туман ва шаҳар партия ташкилотларининг тафтиш комиссиялари тўғрисидаги Низом асосида иш юритадилар.

 

IX. БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ

9.1. Бошланғич партия ташкилотлари туман (шаҳар) ташкилотларининг қуйи таркибий бўлинмалари бўлиб, уч нафардан кам бўлмаган партия аъзоларидан уларни яшаш ва иш жойида бевосита бирлаштириш мақсадида тузилади.

9.2. Бошланғич партия ташкилоти Партиянинг тегишли туман (шаҳар) кенгаши ижроия қўмитаси қарорига кўра тузилади ва тугатилади.

Янги бошланғич партия ташкилотини тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётганда бир ой муддатда унинг ташкилий йиғилиши ўтказилади, унда бошланғич партия ташкилоти раиси ва унинг ўринбосари, заруратга қараб, таркибида ташкилот раиси, унинг ўринбосари ва бошқа аъзолардан иборат бошланғич ташкилот кенгаши сайланади.

9.3. Бошланғич партия ташкилотларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида, ижодий уюшмаларда, кўнгиллилар жамияти ва фондларда, таълим муассасаларида тузишга йўл қўйилмайди.

9.4. Бошланғич партия ташкилоти:

-          Партия дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғиб қилиш бўйича ишларни бевосита олиб боради, ўз фаолияти доирасида Партия тарафдорлари сонини кенгайтиришга интилади;

-          Партия электоратининг турли ижтимоий гуруҳлари вакиллари билан ҳамкорликда уларни ўйлантираётган муаммоларни аниқлайди, ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва юқори партия органларига киритади;

-          Партия аъзоларининг сиёсий маърифатини оширишни ташкил этади;

-          сайлов кампанияси даврида ўз фаолияти доирасида Партия ва ундан кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ташвиқотни олиб боради;

-          Партияга янги аъзоларни танлаб олиш ва қабул қилиш ишларини олиб боради, аъзоликни тугатиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилади, айрим Партия аъзоларининг аъзолигини тўхтатишни қайд этади;

-          Партия аъзоларининг бирламчи ҳисобини юритади, бу масалаларда тегишли туман (шаҳар) партия кенгашлари билан ҳамкорлик қилади;

-          ўз йиғилишларида Партия аъзолари ўртасида умумпартиявий масалаларнинг муҳокамасини ташкил этади, уларга юқори партия органлари қарорларини етказади;

-          ҳисобда турадиган Партия аъзоларининг аъзолик бадалларини тегишли партия кенгаши ҳисобварақларига ўтказилишини назорат қилади.

Бошланғич партия ташкилоти аҳоли ўртасида ижтимоий-сиёсий ишларни олиб бориш ва Партия аъзоларини ташкилий бирлаштириш бўйича бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

9.5. Бошланғич партия ташкилотининг раҳбар органи Партия аъзоларининг умумий йиғилиши ҳисобланади. У заруратга қараб, лекин йилида камида бир марта ўтказилади.

9.5.1. Бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилишининг ваколатига қуйидагилар киради:

-          бир йил муддатга бошланғич партия ташкилотининг раиси, раис ўринбосари ва заруратга кўра бошланғич партия ташкилоти кенгаши аъзоларини сайлаш, уларнинг ҳисоботларини эшитиш ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш (уставнинг 9.6.3-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);

-          туман (шаҳар) партия ташкилоти конференциясига делегатларни сайлаш;

-          туман (шаҳар) партия кенгаши таркибига мазкур Уставнинг 8.6.1. ва
8.6.2-бандларида кўзда тутилган тартиб бўйича юбориладиган бошланғич партия ташкилотининг вакилини сайлаш (уставнинг 9.6.3-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);

-          Партия аъзолигига қабул ва аъзоликни тугатиш бўйича қарорлар қабул қилиш;

-          айрим Партия аъзоларидан Партияга аъзоликдан ихтиёрий чиқиш ёки аъзоликни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисидаги аризаларини маълумот учун қабул қилиш.

9.6. Йиғилишлар оралиғидаги даврда бошланғич партия ташкилоти фаолиятига раҳбарликни йиғилиш томонидан бир йилга сайланадиган бошланғич партия ташкилоти раиси ва унинг ўринбосари амалга оширади.

9.6.1. Бошланғич партия ташкилоти раиси:

-          бошланғич партия ташкилотининг Устав фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

- бошланғич партия ташкилотининг умумий партия мажлисларини олиб боради, унинг баённомаларини тузади ва имзолайди, бошқа зарур иш юритишни олиб боради;

-          Партия аъзоларининг бевосита ҳисобини рўйхат шаклида ёки электрон маълумотлар базаси шаклида юритади;

-          юқори партия ташкилотлари томонидан тақдим этилган Партия ҳужжатлари ва моддий бойликлар сақланишини таъминлайди;

-          бошланғич партия ташкилоти йиғилиши ва юқори партия органи унга берган бошқа ваколатларни амалга оширади.

9.6.2. Бошланғич партия ташкилоти раиси йўқлигида унинг вазифаларини ўринбосари бажаради.

9.6.3. Элликдан ортиқ Партия аъзоси бўлган бошланғич партия ташкилотида партия ташкилоти раиси, раис ўринбосари ва бошқа аъзолар таркибида бошланғич партия кенгаши тузилиши мумкин. Бошланғич партия кенгаши умумий йиғилишлар оралиғида зарур (соғлиги ёмонлашгани, бошқа давлатга доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги, тегишли ваколатларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлмаган ва бошқа) ҳолатларда умумий йиғилиш сайлаган туман (шаҳар) ва бошланғич партия ташкилотлари раҳбар органлар таркибини қисман янгилаши мумкин ва бу қарор навбатдаги умумий йиғилиш мажлисларига тасдиқлаш учун киритилиши керар.

X. ПАРТИЯНИНГ ДЕПУТАТЛИК БИРЛАШМАЛАРИ

10.1. Давлат ҳокимияти вакиллик органларида Партия манфаатларини ифодалаш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги Партия гуруҳлари Партиядан кўрсатилган депутатлардан тузилади.

10.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳларини ташкил этиш ва фаолиятини тўхтатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

10.3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўрнатилган ҳуқуқларга эга.

10.4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси ўз ишини Партия дастурий ҳужжатлари, қурултой белгилаган парламентчилик фаолияти вазифалари ҳамда Партия марказий органларининг тегишли тавсияларига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этади.

10.4.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси, қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш тўғрисидаги ташаббус билан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Фракциянинг ушбу мурожаати Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қумитаси билан келишилиши лозим.

10.4.2. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси билан келишилган ҳолда ўзини мухолифат деб эълон қилиши мумкин.

10.4.3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракциясининг фаолияти Марказий Кенгаш Ижроия Қўмитаси томонидан мувофиқлаштирилади.

10.4.4. Ўта муҳим сиёсий масалалар юзасидан нуқтаи-назарларни келишиб олиш учун Партия фракцияси ва Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг биргаликдаги қўшма мажлислари ўтказилиши мумкин.

10.4.5. Фракция аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишларида овоз беришда биргаликда ишлаб чиқилган нуқтаи-назарларга асосланадилар.

10.4.6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили Марказий Кенгаш пленумига ахборот беради. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ваколати давридаги фракция фаолияти бўйича ҳисоботи Партия қурултойида эшитилади.

10.5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари ўз фаолиятларини Партия дастурий ҳужжатлари, Партия қурултойи ва тегишли минтақавий, туман (шаҳар) партия ташкилотлари конференциялари томонидан белгиланган депутатлик фаолияти вазифалари, тегишли партия кенгашлари тавсияларига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этадилар.

10.5.1. Назорат вазифалари самарадорлигини ошириш мақсадида халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ, вилоят ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган шахсларнинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган ҳулосалар тақдим этиш ташаббуси ҳуқуқига эга.

Ушбу хулосалар вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимининг фаолиятини мунтазам ахборот-таҳлилий мониторинг қилишга асосланиши ҳамда тегишли минтақавий Партия кенгаши ижроия қумитаси билан келишилиши лозим.

Зарур бўлган ҳолатларда минтақавий партия кенгаши тегишли маслаҳатлар олиш учун Партия Марказий Кенгашига мурожаат қилиши, шунингдек тайёрланган ҳулоса лойиҳасини таҳлил этиш учун мустақил экспертларни жалб этиши мумкин.

10.5.2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолияти тегишли партия кенгашлари ижроия қўмиталари томонидан мувофиқлаштирилади.

10.5.3. Ўта муҳим масалалар юзасидан нуқтаи-назарларни келишиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари ва тегишли партия кенгаши ижроия қўмитасининг биргаликдаги қўшма мажлислари ўтказилиши мумкин.

10.5.4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари аъзолари тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органи сессияларида овоз беришда биргаликда ишлаб чиқилган нуқтаи назарга асосланадилар.

10.5.5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари ўз фаолиятлари тўғрисида ҳар йили тегишли партия кенгашлари пленумларига ахборот берадилар. Уларнинг ваколат давридаги фаолиятлари тўғрисидаги ҳисоботлари тегишли партия ташкилотлари конференцияларида эшитилади.

XI. ПАРТИЯНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ ВА ВАКИЛЛИК ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ САЙЛОВЛАРИДА ИШТИРОКИ

11.1. Партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

11.1.1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Партиянинг иштироки тўғрисидаги қарор, сайлов кампанияси бошланиши эълон қилинганидан кейин бир ҳафта муддат ичида Ижроия Қўмита томонидан чақирилган Партия Марказий Кенгаши пленумида қабул қилинади.

11.1.2. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Партиядан номзод Партия қурултойида кўрсатилади. Бу ҳақдаги қарор қурултой делегатларининг кўпчилиги ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилиб, Марказий сайлов комиссиясига топширилади.

11.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда Партиянинг иштирок этиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

11.2.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловда Партиянинг иштирок этиши тўғрисидаги қарор, сайлов кампанияси бошланиши эълон қилинганидан кейин бир ҳафта муддат ичида, Партия Марказий Кенгашининг Ижроия Қўмитаси томонидан қабул қилинади.

11.2.2. Партиядан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар:

-          Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига навбатдаги сайловларда – Партия қурултойи;

-          бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловида Марказий Кенгаш пленуми томонидан кўрсатилади.

11.2.3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қарор мажлисда иштирок этаётган қурултой делегатлари (Партия Марказий Кенгаши аъзолари)нинг кўпчилиги ёқлаб овоз берганда қабул қилинади ва тегишли баённома билан расмийлаштирилиб, Марказий сайлов комиссиясига топширилади.

11.2.4. Зарур бўлган ҳолатларда у ёки бу шахсни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги Партия раҳбар органи қарорини сайловга кечи билан беш кун қолганда Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси қарори билан бекор қилиш мумкин.

11.3. Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларида иштирок этиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Қорақалпоғистон Республикаси “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

11.3.1. Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларида иштирок этиши тўғрисидаги қарор, сайлов кампанияси бошланиши эълон қилинганидан кейин бир ҳафта муддат ичида Партия Марказий Кенгашининг Ижроия Қўмитаси томонидан қабул қилинади.

11.3.2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига Партиядан номзодлар тегишли партия кенгашлари томонидан кўрсатилади.

11.3.3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига Партиядан номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қарор тегишли партия кенгаши йиғилишида, унда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилиги овози билан қабул қилинади ва баённома расмийлаштирилиб, тегишли сайлов комиссиясига топширилади.

11.3.4. Зарур бўлган ҳолатларда у ёки бу шахсни депутатликка номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги минтақавий, туман (шаҳар) партия кенгаши қарорини сайловга кечи билан беш кун қолганда тегишли партия кенгаши ижроия қўмитаси қарори билан бекор қилиш мумкин.

11.3.5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловларида иштирок этиш ва Партиядан номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қарор Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси билан келишилган ҳолда тегишли партия кенгаши ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинади.

XII. ПАРТИЯНИНГ БОШҚА СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ВА НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИ

12.1. Партия Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари билан иттифоқ (блок) тузиши, улар билан ва бошқа жамоат бирлашмалари билан шартнома муносабатлари ўрнатиши мумкин.

Партия хорижий партиялар ва жамоат ташкилотлари билан алоқа ўрнатиши мумкин.

12.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракцияси қонун билан ўрнатилган тартибда бошқа сиёсий партиялар билан блокка бирлашиши ва умумий нуқтаи назар бўйича келишиши мумкин.

12.2.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракциясининг бошқа сиёсий партиялар фракциялари билан блокка бирлашиш тўғрисидаги қарори фракция йиғилишида Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

12.2.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Партия фракциясининг бошқа сиёсий партиялар фракциялари билан ҳамкорликда ишлаб чиққан нуқтаи назари тўғрисидаги қарори фракция раҳбари томонидан Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Ҳайъати билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

12.3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари бошқа сиёсий партиялар гуруҳлари билан ҳамкорликдаги нуқтаи назар бўйича келишишлари мумкин.

12.3.1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳининг бошқа сиёсий партиялар гуруҳлари билан ҳамкорликдаги нуқтаи назари тўғрисидаги қарори партия гуруҳи раҳбари томонидан тегишли минтақавий, туман ва шаҳар кенгаши ижроия қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

XIII. ПАРТИЯНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ, УНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ

13.1. Партия қонун билан ўрнатилган тартибда ўзининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш мақсадида қуйидаги молиялаштириш манбаларидан фойдаланиши мумкин:

-          аъзолик бадаллари;

-          қонунга мувофиқ тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар;

-          «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

-          «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари хайриялари;

- амалдаги қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.

13.2. Партия тасарруфидаги бинолар, иншоотлар, хўжаликлар, нашриётлар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар, анжомлар, маданий-маърифий ва соғломлаштириш мақсадида фойдаланиладиган мулклар, пул маблағлари, шунингдек, Партия маблағлари ҳисобидан сотиб олинган ёки вужудга келтирилган бошқа мол-мулк Партиянинг ўз органлари, муассаса ва ташкилотлари орқали эгалик қилиш ҳуқуқи объектларидир.

13.2.1. Партия мулкини сотиш ёки уни бошқача тарзда тасарруф этиш масалаларини ҳал қилиш Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитасининг мутлақ ваколатига киради.

13.2.2. Партия Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, шунингдек Партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз мустақил балансларига, банк муассасаларида ҳисобварақларига, ўзларининг номидаги муҳрларга эга бўлиши мумкин.

13.3. Партия пул маблағларини шакллантириш манбалари аъзолик бадаллари, Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари хайриялари, Ўзбекистон Республикаси бюджетидан ажратиладиган маблағлар, тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар ва амалдаги қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлардан иборатдир.

13.3.1. Партия бюджети, маҳаллий партия ташкилотлари, партия корхоналари ва муассасалари даромадларидан бюджетга ажратиладиган маблағларнинг миқдори ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Партия Марказий Кенгаши пленуми томонидан тасдиқланади. Партия бюджети ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили барчанинг эътибори учун эълон қилинади.

13.3.2. Минтақавий, туман ва шаҳар партия ташкилотларининг бюджетлари ва уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар йили тегишли партия кенгашлари пленумлари томонидан тасдиқланади ҳамда қуйи партия ташкилотлари ва Партия аъзоларига маълум қилинади.

13.3.3. Зарур ҳолатларда, маблағларнинг бир қисми Марказий Кенгаш белгилаган миқдорда Партиянинг заҳира жамғармасига йўналтирилади.

13.4. Аъзолик бадаллари партия аъзолари томонидан ҳар ойда минтақавий, туман (шаҳар) кенгашларининг ҳисобварақларига уларнинг корхона ва ташкилотлардаги иш жойларига берган аризаларига мувофиқ иш ҳақларидан ёки шахсий банк пластик карточкаларидан тегишли маблағларни ўтказиш йўли билан тўланади.

13.4.1. Партия аъзолари томонидан тўланадиган аъзолик бадалларининг миқдори, айрим Партия аъзоларининг аъзолик бадалларини тўлашдан тўлиқ ва қисман озод этишнинг шарти ва тартиби, шунингдек келиб тушган аъзолик бадалларининг Марказий Кенгаш, Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия кенгашлари ҳисобварақларига ўтказиладиган миқдори Партиянинг тегишли молия йили бюджетига ўзгартишлар киритиш билан бир вақтда Партия Марказий Кенгаши пленумида тасдиқланади.

13.4.2. Бошланғич партия ташкилотларининг устав фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун аъзолик бадаллари ва бошқа тушумларнинг бир қисми ажратилади. Ажратиладиган ушбу маблағлар миқдори ҳар йили Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилоти бюджетини тасдиқлаш билан бир вақтда белгиланади.

Мазкур маблағлардан бошланғич партия ташкилотлари фойдаланишини, эҳтиёжи учун бевосита харажат қилишини бошланғич партия ташкилотлари тақдимига мувофиқ, тегишли минтақавий, туман ва шаҳар кенгашларининг ижроия қўмиталари амалга оширади.

13.5. Партия Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, уларнинг балансидаги мол-мулкни ва пул маблағларини оператив бошқариш учун, Партия Марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси, партия кенгашлари ижроия қўмиталари томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида иш юритадиган ишлар бошқармаларини тузишлари ёки ишлар бошқарувчиларини тайинлашлари мумкин.

13.5.1. Туман (шаҳар) партия кенгашларининг мол-мулки ва пул маблағларининг оператив бошқарувини, қоида тариқасида, кенгаш раислари амалга оширадилар.

13.5.2. Партия корхоналари ва муассасаларини бошқариш уларнинг уставлари ва улар тўғрисидаги низомларга мувофиқ уларнинг раҳбарлари томонидан амалга оширилади.

XIV. ПАРТИЯДА ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

14.1. Партия раҳбар ва ижроия органлари йиғилишлари қонуний ҳуқуққа эга бўлиши учун қуйидаги шартлар ўрнатилади:

-          Партия қурултойлари, минтақавий, туман ва шаҳар ташкилотлари конференциялари учун – уларда сайланган делегатларнинг ярмидан кўпини иштироки;

-          Партия Марказий, минтақавий, туман ва шаҳар кенгашлари пленумлари ва ижроия қўмита йиғилишлари учун – мазкур орган аъзоларининг ярмидан кўпини иштироки;

-          бошланғич партия ташкилотлари йиғилиши учун – унда ҳисобда турувчи партия аъзоларининг ярмидан кўпини иштироки.

14.2. Партия раҳбар ва ижроия органларининг қарорлари очиқ ёки ёпиқ овоз бериш орқали, тегишли партия органлари йиғилиши иштирокчиларининг хоҳишига қараб қабул қилинади.

14.2.1. Партия Устави ва Дастурини қабул қилиш, уларга ўзгартишлар киритиш, шунингдек партияни қайта ташкил этиш ва фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор партия қурултойида иштирок этган делегатларнинг учдан икки қисмидан иборат овози билан қабул қилинади.

14.2.2. Қолган барча ҳолатларда Партия раҳбар ва ижроия органларининг қарорлари йиғилишда иштирок этган улар аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

XV. ПАРТИЯНИНГ УСТАВИ ВА ДАСТУРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, УЛАРГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ

15.1. Партиянинг Устави ва Дастурини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар партия ташкилотларининг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда, Партия Марказий Кенгаши тақдими асосида Партия қурултойи томонидан тасдиқланади.

XVI. ПАРТИЯНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ

16.1. Партияни қайта ташкил этиш Партия қурултойи қарори билан амалга оширилади.

16.2. Партия фаолияти, у ўзини ўзи тарқатиб юбориши натижасида ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарорига мувофиқ тугатилиши мумкин.

16.3. Партияни ўзини ўзи тарқатиб юбориш ва қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарор барча минтақавий партия ташкилотларининг фикр-мулоҳазалари ҳисобга олиниб, қурултой делегатларининг камида учдан икки қисми уни ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилиниши мумкин.

16.4. Партия фаолияти тугатилган тақдирда, юридик шахсни тугатиш юзасидан қонунда кўзда тутилган ишлар Партия қурултойи қарори билан тузиладиган тугатиш комиссияси томонидан амалга оширилади.

16.5. Бошқа юридик шахслар билан ўзаро ҳисоб-китоблар қилингандан сўнг партия мулки Уставда кўзда тутилган ёки тугатиш комиссияси белгилаган мақсадларга йўналтирилади.

16.6. Партиянинг тугатилиши натижасида Марказий, минтақавий ва туман (шаҳар) кенгашлари ижро аппаратида ишловчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

16.7. Партия тугатилгандан сўнг Партия ҳужжатлари Қонунчиликда ўрнатилган тартибда давлат архиви муассасаларига сақлаш учун топширилади.

XVII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

17.1. Партиянинг давлат органлари ва бошқа юридик шахслар билан муносабатларига тегишли, Партия Уставида кўзда тутилмаган бошқа масалалар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

Медиатека

Сўров

ЎзХДП жойлардаги ўз фаоллари, барча даражадаги депутатлик бирлашмалари ва партиянинг ижтимоий ҳамкорлари (маҳалла, бандлик марказлари, манфаатдор корхоналар ва жамоат ташкилотлари)нинг биргаликдаги фаолияти тур... Батафсил