Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ФАРҒОНАДА “МЕҲР УЛАШИНГ” АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

04.12.2018 , 20:05

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилояти кенгаши томонидан “Меҳр улашинг!” ойлик акцияси кўтаринки руҳда ўтказилди.

Мазкур акцияда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгашининг ҳамкор ташкилотлари бўлган вилоят Ногиронлар жамияти, Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Акция доирасида аҳоли ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда кексалар, пенсионерлар, ногиронлар ва имконияти чекланган инсонларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини айтиб ўтдилар.Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2017 йил 1 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қуватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилиниши орқали юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам жамиятда фаол иштирок этиши учун кенг имконият яратиб берилди.

Форум доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тиббий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, малакали шифокорлар томонидан соғлигини назоратдан ўтказиш мақсадида бепул тиббий акция ўтказилди. Мазкур тиббий акцияга вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг малакали шифокорлари жалб қилинди. Ойлик акция давомида туманлардан ташриф буюрган имконияти чекланган шахслар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Шундан сўнг унинг иштирокчиларига Фарғона рус Драма театри актёрлари томонидан спектакли намойиш этилди.

Куннинг иккинчи ярмида Фарғона шаҳрида яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар хонадонларига ҳамкор ташкилотлар, маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда бориб, 3та ногиронлик аравачалари, 10 нафар кам таъминланган хонадон эгаларига 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлар кўмагида топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.