Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ҚОРОВУЛБОЗОРДА “ЎЗБЕКИСТОН ХДПНИНГ ЭНГ ФАОЛ АЁЛИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

05.12.2018 , 18:00

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда партия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлаш, уларни партия тизимига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, партия тизимида ўтказиб келинаётган лойиҳалар, кўрик танловлар орқали хотин-қизларни кадрлар заҳирасига киритиш ҳамда келгуси сайловларда депутатликка номзодларни танлаш имкониятига эга бўлмоқда. Ана шундай йирик лойиҳалардан бири Ўзбекистон ХДП “Фаол аёллар” қаноти томонидан Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли кўрик-танлови айни кунларда ўтказилмоқда. Танловнинг Қоровулбозор туман босқичи очиқ ва шаффофлик руҳида ўтказилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ХДП Хотин-қизарнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли кўрик-танлови хотин-қизларнинг сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, уларнинг фуқаролик масъулиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат ҳиссини мустаҳкамлаш, юртимизда рўй бераётган улкан ўзгаришлар, ислоҳотларда иштирокларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Маълумот учун келтириб ўтиш керакки, танлов иштирокчилари учта шарт бўйича синовдан ўтказилди. Яъни, билимдон сиёсатчиларнинг сиёсий ҳозиржавобликлари ҳамда белгиланган мавзулар доирасида ижтимоий-сиёсий билим салоҳиятларини, нотиқлик санъати асносида очиб бериш ҳамда эркин мавзу шартлари бўйича иштирокчиларимиз ўзаро беллашадилар.

1-шарт “Хотин-қизлар муаммосини ҳал этишнинг энг самарали йўли” шиори остида бўлиб, мазкур шартда иштирокчилар ўзларининг ҳудудларидаги хотин-қизларга оид муаммолар - уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оилавий ажримлар, эрта ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ, аёллар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари олдини олиш борасида янгича ёндашув асосида самара берадиган амалий ишларини очиб бердилар. Ушбу шартда иштирокчининг нотиқлик маҳорати, хотин-қизлар муаммоси ечимининг энг самарали усулларига, амалий ишлари ва натижасига алоҳида эътибор қаратилди.

Иштирокчилар томонидан ўрганилган хотин-қизлар муаммоларининг ечими сифатида хотин-қизлар орасида шеърий кечалар ташкил этиш орқали маънавий озуқа бериш, маҳаллаларда “Менга ёрдам беринг, азизлар!” рукнини жорий этиш орқали психологик ва маънавий ёрдамни йўлга қўйиш, маҳаллалардаги яраштирув комиссияларига маҳалладаги обрў-эътиборли отахон ва онахонларни жалб қилиб, сайёр судлар ташкил этиш орқали оилаларни яраштириш, қишлоқ марказларида кутубхона ташкил этиш орқали ота-она ва фарзандларни маънавий камолликка етаклаш лозимлиги тўғрисида ўз таклифларини бердилар.

2-шартда иштирокчиларимиз 3 дақиқа мобайнида оғзаки бериладиган 7 та саволнинг қанчасига тўғри, қисқа, аниқ, лўнда ва тезкор жавоб бера олганлигидан келиб чиқиб баҳоландилар

3-шарт “Эркин мавзу” бўлиб, мазкур шартда иштирокчилар ўзлари севган машғулотлардан намуналар кўрсатишди. Қўшиқ, шеър, монолог айтиш каби ўз истеъдодларини намоён этадлар.

Ушбу шартни баҳолашда иштирокчининг саҳнада ўзини тутиши, талаффузи, ижодкорлиги аудитория диққатини ўзига жалб қила олиши ва ҳаракатларининг табиийлигига эътибор қаратилди.

Кўрик-танлов якуни бўйича 1-ўрин ғолиби Жўраева Дилдора, 2-ўрин ғолиби Султонова Махсума, 3-ўрин ғолиби Садуллаева Мухфия бўлди. Кўрик-танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

Д.АВЕЗОВА,

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими бошлиғи