Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

САМАРҚАНДДА “ЎЗБЕКИСТОН ХДПНИНГ ЭНГ ФАОЛ АЁЛИ” КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

05.12.2018 , 19:40

Ўзбекистон ХДП Самарқанд шаҳар Кенгаши томонидан 2018 йил 29 ноябр куни “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик танловининг Самарқанд шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят, шаҳар Кенгаши маъсул ҳодимлари, туман шаҳар Кенгашларидаги хотин-қизлар маслалари бўйича жамоатчилик асосида раис ўринбосарлари, партия фаоллари, маҳаллий депутатлар ҳамда ОАВ иштирок этишди.

Бугунги кунда юртимиз аёлларининг жамиятдаги нуфузи ва мавқеини ошириш, уларнинг давлат бошқарувидаги, муҳим ҳукумат қарорларини қабул қилишдаги ҳамда жамият тараққиётидаги фаол иштирокини таъминлаш, хотин-қизларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг ўз иқтидорини турли жабҳаларда намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб бериш, ҳаттоки, уй бекаси вазифасинигина адо этиб юрган ҳокисор аёлларнинг бирортаси ҳам беэътибор қолмаслиги учун жамиятимизда тегишли шарт-шароит яратиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Шу ўринда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Партиямиз томонидан жойларда “Ташаббус ва ғояларимиз мустақил Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танлови домиймий равишда ўтказилиб келинмоқда. Бу кўрик-танловни ўтказишдан бош максади - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонида ҳамда Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга тадбиқ этишда партия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлаш, истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, рағбатлантириш, уларни партия тизимига жалб этиш, давлат органлари ва ҳокимликлар тизимида турли лавозимларга, жумладан, депутатлик лавозимларига асосий захирага киритиш, шунингдек, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд хотин-қизлар муаммоаларини бартараф этишнинг энг самарали усулларини аниқлаб, оммалаштириш вазифаларни ўз ичига олади.

Кўрик-танловнинг шаҳар босқичига қатнашаётган иштирокчилар 3 та шарт бўйича яъни

- Хотин-қизлар муаммосини ҳал этишнинг энг самарали йўли,

- Сиёсий ҳозиржавоблик,

- Эркин мавзу. каби шартларда ўз билимлари синовдан ўтказишди.

Кўрик-танлов қизиқарли баҳс-мунозараларга бой бўлди. Ҳакамлар ҳайъатинг якуний баҳоларига кўра “Бугун кун Хотин-қизларнинг давр талаби” лойиҳа тақтимоти билан иштирок этган Самарканд шахар 10-умумий ўрта таълим мактаби мусика маданияти фани укитувчиси Мафтуна Суюнова 1-ўринни қўлга киритиб вилоят босқичига йўлланма олган бўлса, 2-ўринни А.С.Пушкин номидаги АКМ булим мудираси Насиба Мирзаева, 3-ўринни эса А.С.Пушкин номидаги АКМ булим бош кутубхоначиси Замира .Шарипова насиб этди.

Бундан ташқари иштирокчилар “Энг фаол аёл”,Энг зукко аёл” ҳамдаЭнг нотиқ аёл” номинациялар топширилди.

Танлов якунида ғолиблар қимматбаҳо эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

 

Фаррух МАМАТМУРОДОВ,

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши бўлим бошлиғи.