Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

НАВОИЙДА “ЎЗБЕКИСТОН ХДПНИНГ ЭНГ ФАОЛ АЁЛИ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ШАҲАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

05.12.2018 , 20:00

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, Ўзбекистоннинг барқарор ва тинч йўл билан тараққий этишида уларнинг ролини ошириш, хотин-қизларда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда ўз имкониятларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш, Ўзбекистон ХДП Устави, Сайловолди дастури ҳамда Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга тадбиқ этишда партия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлаш, уларни партия тизимига жалб этиш, кадрлар заҳирасига киритиш ҳамда келгуси сайловларда, қонунчилигимизда белгиланган, хотин-қизлар сони сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши лозимлиги хусусидаги меъёрнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон ХДП Навоий шаҳар кенгаши томонидан Навоий шаҳар 16-ДИУМнинг фаоллар залида “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик-танловда 5 нафар хотин-қизлар беллашдилар.

Кўрик-танловда бошланғич партия ташкилотларидан иштирок этган 5 нафар иштирокчилар орасида Навоий шаҳар 16-ДИУМ ўқитувчиси Худойқулова Наргиза Гайдуллаевна фахрли биринчи ўринни эгаллаб, Ўзбекистон ХДП шахар кенгашининг 1-даражали дипломи ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, “Оила” илмий амалий тадқиқот маркази Навоий вилоят бошқармаси мутахассиси-Исроилова Саида Эркиновна 2-ўринни, Навоий шаҳар 7-МТМ тарбиячиси Бибитова Зарина Йигиталиевна 3-ўринни эгаллаб, 3 даражали диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги мавқеини янада юксалтириш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардаги иштирокини фаоллаштириш, жамиятнинг ҳар бир жабҳасида кенг иштирокини таъминлаган ҳолда ташаббускорлигини ошириш масалаларига давлат сиёсати даражасида қаралиб келинмоқда.

Ушбу кўрик танлов иқтидорли ва фаол хотин-қизларнинг ўз имкониятлари намоён этишга, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган масалалар юзасидан ўз фикрларини билдиришига ҳамда партия электорати манфаатларига дахлдор бўлган қатор масалаларга ечим топишда ўзларининг лойиҳалари билан иштирок этишга имконият яратди. Иштирокчилар асосий эътиборларини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига, хусусан, тақдим этаётган лойиҳаларининг ижтимоий йўналтирилганлигига ҳамда хотин-қизлар учун барқарор иш ўринларини яратишга, уларнинг турмуш фаровонлигини оширишга, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ролини янада кенгайтиришга қаратди. Қолаверса, иштирокчилар партиямиз электорати манфаатларига дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун–моҳияти ва аҳамиятини очиб бериб, бир қатор Қонунларни янада такомиллаштиришда ўзларининг асосли ва аниқ бўлган таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар

Тадбир давомида ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан қатнашчиларининг янгича инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда, бугунги кундаги долзарб масалалардан бири бўлган-оилавий ажримларни олдини олишга қаратилган муайян омили ёки асосини очиб берганликлари, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишда энг мақбул ҳамда самарали шакл ва услубларни тақдим этганликлари, кам таъминланган, иш ҳақи ёки қўшимча даромадларга эга бўлмаган ижтимоий ёрдамга муҳтож оила ёки шахснинг турмуш даражасини давлат ва жамият, шунингдек фуқаролар томонидан қўллаб-қувватлаш орқали яхшилаш йўлларини очиб беришга доир янги ғоялар билан иштирок этганликлари эътироф этилди.

Қолган иштирокчилар эса турли номинациялар бўйича шахар кенгашининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирда 100 нафардан ортиқ иштирокчи ва томошабинлар иштирок этиб, оммавий ахборот воситалари орқали кенг омма аҳлига намойиш этилди.

 

Г.РЎЗИЕВА,

Ўзбекистон ХДП Навоий шаҳар кенгаши раиси.