Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

МЕҲНАТИДАН БАХТ ТОПГАН ИНСОН

06.12.2018 , 16:05

Наталия Дощанованинг меҳнат фаолиятига назар ташлар эканмиз, умрининг энг асосий қисмини Ўзбекистон ХДП нинг дастур ва мақсадларини амалга оширишга бағишлаганлигига гувоҳ бўламиз. Бир соҳада узоқ йиллар ишлаш ҳар бир кишида ишига ва ўз мақсадига меҳри ва муҳаббати билан ҳам белгиланиши табиийдир. Халқимизда яна шундай доно бир ҳикмат борки, дарахт бир жойда кўкаради. Гўёки қаҳрамонимизнинг ҳаёт ва меҳнат фаолияти йўли ҳам шунга қиёсдир.

Инсон ҳаётда қилган самарали меҳнати туфайли бахтнинг калитини топиши мумкин. Зеро, аёл кишининг жамоат ишларида фаол бўлиши ундан жасорат, матонатни талаб қилади. Баъзи пайтлари соат билан санашмай, узоқ кун топшириқлар билан қолиб кетиш пайтлари ҳам кўп бўлади. Уйида эса, рузғорнинг ишлари дегандек. Ҳамма ишларга улгуриш, топшириқларни чин кўнгилдан аъло даражада бажариш Наталия Дощановага тўла таълуқли бўлиб, ўзида кўплаб хислатларни шакллантирган бу инсон ҳар бир бошлаган ишини охирига етказмагунча кўнгли тинчимайдиган одатлари бор.

Партия электорати орасида юриб, партиянинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш, уларнинг дард ва муаммоларига шерик бўлиб, ютуқлари билан фахрланиб юриш осон иш эмаслиги кундай равшан. Булар учун ҳар кимда, айниқса, аёл кишидан катта маҳорат, билим ва истъедод талаб қилади.

— Халқ депутатлари Беруний туман кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Наталия Дощанова билан туман миқёсида неча йиллардан бери бирга ишлаб, электорат орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бормоқдамиз, —дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси депутати Халилла Есполаев.—Шу йиллар ичида қанча фуқаронинг оғирини енгил қилиш, долзарб муаммоларга биргаликда ечим топиб келмоқдамиз. У киши жуда ажойиб инсон. Партия учун бор меҳрини, қалбини берган десам муболаға бўлмайди.

Наталия партия фаоли сифатида ижтимоий муҳофазага муҳтож кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда. Фаол тарғиботчи сифатида жамиятимиздаги рўй бераётган ижобий ўзгаришларни тарғиб қилмоқда.

Партияниг Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, жойларда аҳолини ижтимоий жиҳатдан манзилли қўллаб-қувватлаш масалаларини янада чуқурроқ ўрганиш ва ҳал қилишга алоҳида эътибор бериб келмоқда. Шунингдек, партия электорати вакилларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Беруний туман партия кенгашида Жамоатчилик қабулхоналари ўтган йилнинг ўзида 64 мурожаатнинг 93 фоизи ижобий ҳал қилишга эришган. Бунда албатта қаҳрамонимизнинг ҳам ўрни бениҳоят каттадир. Шунингдек, партия амалий ҳаракат дастурида белгиланган масалаларни ўз вақтида туман миқёсида ўрганиб, Халқ депутатлари туман кенгаши сессиялари кун тартибига киритиб, тегишли қарорлар қабул қилишда эса алоҳида ўрнак кўрсатиб келмоқда.

Хусусан, ўтган йилнинг ўзида 7 та масала доимий комиссияда, 3 та масала сессия кун тартибларига олиб чиқилган. Албатта, буларнинг барчасини ташкиллатириш, депутатлик гуруҳ билан ҳамкорликни йўлга қўйишда Наталия опанинг тинимсиз меҳнатлари туфайли ҳам амалга оширилмоқда.

Наталия Дощанова ўтган давр ичида ўзининг ташкилотчи, малакали ходим эканлигини кўрсата олди. Тажрибали партия ходими сифатида топширилган ишларга ҳар доим маъсулият билан ёндашиб келди. Партия фаоли сифатида аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламлари, ёлғиз яшовчи кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларга самарали ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасидаги ишларга депутатларни жалб қилишда ва назоратни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Наталия опанинг бевосита меҳнат фаолиятларига тўхтанилса, у киши 17 ёшида ўзининг дастлабки меҳнат фаолиятини Беруний туманида "Шоббоз" кўчма механизациялашган колонна ишчиси сифатида бошлайди. Колоннада бир йил меҳнат қилиб, олий маълумот олиш истагида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтига ўқишга ҳужжатларини топширади. Шу йили талаба бўлиш бахтига эришади. Орадан 5 йил ўтиб, олий маълумотли Наталия ўзининг дастлабки меҳнатига камол тошини қўйган механизациялашган колоннага техник-геодист бўлиб ишга жойлашади.

1987 йилдан 1991 йилгача Беруний туман партия қумитаси ҳисоб сектори статисти лавозимида иш олиб боради. 1992 йили Ўзбекистон Халқ демократик партияси Беруний туман кенгаши бош ҳисобчиси, референти бўлиб ўз ишини давом эттиради.

Турмуш ўртоғи Уразбай Ережепов билан бир томонда оила, бир томонда ишни бараварига олиб бормоқда. Бугунги кунда тумандаги энг бахтли оилаларнинг бири. Қизлари Рабия ва Чинора Беруний туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлса, ўғли Данияр эса Беруний “Ёғгор” акциядорлик жамиятида отаси билан бирга меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Беруний туман кенгаши раиси Наталия Дощанова ўзининг самимий меҳнати туфайли партиядошлар орасида ҳурмат-иззатга ва эҳтиромини инобатга олиб жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг И-3/51 сонли Қарорига асосан партиянинг “ЭҲТИРОМ КИТОБИГА киритилди.

Бу хушхабарни уларга етказиш учун отланган пайтимизда қаранки, Наталия опа фуқаролар билан мулоқот ўтказаётган, ногиронлиги бор шахсларга ҳомийлар билан биргаликда ногиронлик аравачасини топшираётган эканлар. Биз хабарни етказар эканмиз, улар камтарона жилмайиб, “оддийгина ишларимни шундай юксак даражада эътироф этишдими”, раҳмат деб ўз фаолиятларини янада фаолроқ довом эттира бошладилар.

Партиядошларимиз у кишини табриклар эканлар келгуси ишларига янада улкан-улкан зафарлар тилаб, оилаларига тинчлик ва бахт тилашди.

 

Мнажатдин ҚУТЛИМУРАТОВ