Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ДОИМО ЭЪТИБОРИМИЗДА

07.12.2018 , 18:42

Ҳар йили 3 декабрь санасида “Халқаро ногиронлар куни” сифатида нишонланишидан асосий мақсад бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик ҳамда. Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши фаоллари томонидан Бухоро шаҳридаги Ал-Азиз тўйхонасида 3- декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам дастурхон ёзилди. Имконияти чекланган онахонлармиз, опа-сигиллармиз, отахону-ака-укаларимизни бу байрам билан бутун Бухоро вилоят аҳли табриклаб улар ҳеч кимдан кам эмасликлари шу билан биргаликда Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши фаоллари ҳам электоратини доимий равишда қўллаб-қувватлашини айтиб улар билан дилдан суҳбат қурдилар.

Ўзбекистон Халқ Демократик партиясининг асосий мақсади кам таъминланган, имконияти чекланганларни қўллаб-қувватлаш, уларни манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Шунинг учун улар билан елкама-елка туриб шаҳар ва туманларда иш фаолиятини олиб бораётган партиядошларимиз, ҳамкасбларимиз имконияти чекланган ларнинг доимий равишда ҳолидан хабар олиб ҳар бир байрамда меҳр улашиб байрам дастурхонларини ташкил этишда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир пиёла чой устида давра суҳбатлари ташкил этиб келмоқда.

 

Шахноза РАХМОНОВА