Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

БЎЛАЖАК ЗАХИРАДАГИ ОФИЦЕРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

07.12.2018 , 19:00

Барчамизга яхши аёнки, истиқлол йилларида миллий давлатчиликни шакллантиришнинг пухта ҳуқуқий асослари яратилди, давлат хокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хокимияти тармоқлари ташкил этилди, ижтимоий ва фуқаролик жамияти институтлари фаолияти йўлга қўйилди, иқтисодиётни эркин бозор муносабатларига ўтказиш жараёни амалга оширилди, миллий ва умуминсоний қадриятларимиз, тарихий ва бой маданий меросимиз тикланди. Бир сўз билан айтганда, миллий тикланиш ва тараққиёт йўлидан дадил одимламоқдамиз. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Конституцияси сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари фаолияти учун мустаҳкам қонуний базага асос солди. Айни пайтда мамлакатимизда 4 та сиёсий партия ва 2 мингдан зиёд жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатмоқда. Бош Қомусимизда кафолатланган маънавият сохасидаги муносабатлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш ўринлидир.

Истиқлол даврида халқимизнинг ўтмишига оид кўплаб ҳақиқатлар, миллий қадрият ва анъаналаримиз, шахси, илмий, бадиий ижоди ўз даврида етарли баҳоланмаган улуғ алломаларимиз номи тикланди, унутилаёзган миллий байрамларимиз маънавий мулкимизга айланди. Азиз авлиёларимизнинг қаровсизликдан нураб деярли йўқ бўлиб кетиш арафасига келиб қолган мақбаралари, масжид ва мадрасалар тубдан таъмирланди.

Бош Қомусимизда ёшларимизнинг илм олиш ҳуқуқи ҳар томонлама кафолатланганлигини алоҳида қайд этиш ўринли. Конституциямиз асосида 1997 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига кўра, мамлакатимизда замонавий ўқув ва ишлаб чиқариш ускуналари билан жихозланган касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, ихтисослашган махсус мактаб-интернатлар, умумтаълим мактаблари, мактабдан ташқари ва мактабгача таълим муасассасаларининг бунёд этилгани, умуман, таълим тизими тубдан ислоҳ қилинганлиги ёшларимизнинг юксак салоҳиятли инсонлар бўлиб камол топишига, Ватанимиз тараққиётини янада юксалишига хизмат қилмоқда.

Шуларни инобатга олиб Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши ва Бухоро Давлат Университети ҳарбий факултети билан ҳамкорликда "Конституция - инсон ҳуқуқ ва еркинликлари кафолати" мавзуида ҳарбий факултет ҳовлисида катта тадбир ташкил этилди. Тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ш.Исматов, Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири С.Маджитов, ҳарбий факултет бошлиғи подполковник А.Бабоев, Бухоро Давлат Университети Маънавият-маърифат бўлими услубшуноси С.Мухлисов ва Бухоро вилоят ИИБ тергов бошқармаси бошлиғининг ёрдамчиси Адлия маёри А.Сафаров ҳамда ҳарбий факултет талабалари қатнашди. Тадбир жараёнида сўзга чиққанлар юртимиз ўзининг мустақил тараққиёт йўлида эришган барча натижалар, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизмини жорий этилиши, фуқаролик жамияти асосларини вужудга келиши ва ривожланиши каби ютуқлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва у асосида қабул қилинган қонунларнинг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилган барча тафсилотлар айтиб ўтилди. Тадбир сўнгида ҳарбий факултет ўқитувчилари ва талабалирига фахрий ёрлиқлар ҳамда ташаккурномалар тақдим қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши