Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ИСЛОҲОТЛАР ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

30.12.2018 , 9:15

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасини катта ҳаяжон билан тингладим. Маърузада белгилаб берилган ҳар бир вазифа келгусида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар кўламининг янада кенгайишига, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий ҳаётимизда, турмушимизнинг барча жабҳаларида катта ўзгаришлар рўй беришига омил бўлади. Мурожаатномада белгилаб берилган мамлакатимизда демократияга асосланган замонавий бошқарув тизимини жорий этиш бўйича вазифаларнинг ҳар бири алоҳида мавзу бўла олади.

Президентимиз маҳаллий Кенгашларга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг раислик қилиш тартибининг бекор қилинишини маълум қилиб, маҳаллий Кенгаш раислари энди ҳокимлар эмас, бошқа фаол депутатлар орасидан танланишини алоҳида таъкидладилар. Бугун олға сурилаётган бундай ҳаракатлар албатта сиёсий партиялар, уларнинг жойлардаги депутатлик бирлашмалари мавқеининг ошишига хизмат қилади. Қолаверса, партиялар ўртасида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашидаги етакчилик ваколатини эгаллаш учун соғлом рақобат кучаяди.

Кириб келаётган 2019 йилнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йили деб номланиши ҳам Ўзбекситон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадларига ҳамоҳанг. Аҳолининг ижтимоий кам таъминланган қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекситон Халқ демократик партиясининг бош мақсадидир.

“Ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганлар, ёлғиз кексалар, умуман, кўмакка муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, албатта, устувор вазифа бўлиб қолади. Келгуси йилда тадбиркорлик, бизнес учун янада қулай муҳит яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, пенсия таъминотини яхшилаш бўйича ҳам кўп иш қилишимиз лозим”, - дея алоҳида кўрсатиб ўтилади Мурожжатномада.

Президентимиз Мурожаатномасида кўтарилган масалалар партиямиз ва маҳаллий Кенгашларлардаги партия гуруҳи аъзолари олдига муҳим вазифаларни белгилаб берди. Бундай масъулиятли ишларни амалга оширишда партиямиз ва ундан сайланган депутатлар бор куч-ғайратларини аямайдилар.

 

Мажидхон УСМОНОВ,

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши раиси.