Народно-демократическая партия Узбекистана
A- A A+

ВАТАН – МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР

05.01.2019 , 17:02

Давлатимиз раҳбарининг фармойишига биноан 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январгача бир ойлик “Ватанпарварлик ойлиги” этиб белгиланди. Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва минтақавий кенгашлари мазкур ойлик доирасида фаол иштирок этиш мақсадида харбий билим юртлари ҳамда миллий армиямиз сафларида хизмат бурчини ўтаётган ҳарбийлар ўртасида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Мазкур тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан “Ватанга хизмат олий фазилат” мавзусида ҳарбийлар билан учрашув ўтказилди.

Унда, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги мутасаддилари, Ўзбекистон қуролли можаролар ва антитеррористик кураш ногирон-фахрийларининг “Vatan” Хайрия жамоат фонди ҳамда ҳарбий хизматчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимиз мудофаа тизимида кенг қамровли ўзгаришлар, ривожланишлар бўлганлиги эътироф этилди. Таъкидланганидек, Миллий армиямизнинг жангавор тайёргарлик даражаси ортиб, хавфсизлигимизга рахна соладиган ҳар қандай таҳдидларга қарши турадиган замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминланди.

Ушрашувда мамлакатимиз Қуролли кучлари тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбийлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар мазмун-моҳияти хусусида сўз борди. Иштирокчилар ўтган вақт мобайнида мудофаа соҳасида амалга оширилган ишларга тўхталиб, мудофаа доктринасининг қабул қилиниши, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталиги учун хизмат қилишини эътироф этди. Таъкидландики, миллий армиямиз юртимиз мустақиллиги, унинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолатидир. Шунингдек, тадбирда Қуролли Кучларимизни модернизациялаш жараёнида миллий армиямизнинг ташкилий штат тузилиши принципиал жиҳатдан ўзгартирилганлаги, тезкор-стратегик бошқарув, оператив тайёргарлик ҳамда қўшинларни жанговар қўллашнинг ҳақиқий марказига айланган самарали бошқариш тизими яратилганалиги эътироф этилди.

Тадбирда бугунги кунда муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшлар аввалги йиллардагидан мутлақо фарқ қилиши, улар ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда бир нечата хорижий тилларни пухта ўзлаштирганлиги билан ажралиб туриши қайд этилди. Энг асосийси, ҳаёт ҳақида ўзининг мустақил фикри ва қарашига, ахлоқий-маънавий қадриятларига эга. Бундай салоҳиятли ёшлар халқимизнинг ишончи ва таянчидир.

Тадбир давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси ҳамда Парламентга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти хусусида батафсил тушунча берилди. Таъкидландики, мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни ҳамда аҳоли фаровонлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар давлат қурилиши, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда яққол ўзининг ифодасини топмоқда.

Партия фаоллари халқаро ва минтақавий хавфсизликка таҳдидлар тобора кучайиб бораётгани ҳисобга олиниб, янги Мудофаа доктринаси хусусида батафсил маълумот бериб, Қуролли Кучлар таркибидаги барча қўшин турларининг тузилма ва вазифалари қайта кўриб чиқилганлиги, армия ва халқ бирлигини таъминлаш мақсадида барча ҳудудларда ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилганлигига эътибор қаратдилар.

Мунозараларда ҳарбийлар ҳам сўзга чиқиб, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш – нафақат фахрли бурч, балки шон-шараф ишига айлангани, ҳарбий хизмат уларда жисмонан ва маънан чиниқиши, иродасини мустаҳкам қилиб, ўз юрти ва халқига садоқат, ватанпарварлик каби хислатлари шаклланганлигига тўхталиб ўтди. Армия ёшлар учун ҳақиқий ҳаёт мактаби вазифасини ўтаётганги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Эл суйган ижодкорлар, санъат усталари ва ёшларнинг бадиий чиқишлари йиғилганлар ҳамда ҳарбийларнинг маънавий дам олишлари учун омил бўлди.

 

Улуғбек РАХМОНОВ,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

 Ахборот хизмати раҳбари.